"Барселона" марказий ҳимоячиси Клеман Лангле "Осасуна"га қарши кечган (4:0) Ла Лига 28-тур ўйини ҳақида фикр билдирди.
"Бугун ажойиб ўйин бўлди. Бу клуб учун 150 та ўйин ўтказиш - ажойиб. Умид қиламанки, бунданда кўпроқ ўйинларда жамоамга ёрдам бераман. Бугунги ғалабадан бутун жамоа хурсанд", - деди франциялик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" Ла Лиганинг навбатдаги турида "Реал" меҳмони бўлади. Ўйин 20 дан 21 мартга ўтар кечаси бўлиб ўтади.