Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

Холанд «Манчестер Сити»да?! «Шаҳарликлар» таркибида жиддий ўзгаришлар бўлиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Хорижий ОАВ хабарига кўра, Эрлинг Холанд янги клуб борасида қарор қилган. Таъкидланишича, норвегиялик футболчи «Манчестер Сити»га ўтишга қарор қилган. Агар, Эрлинг «шаҳарликлар» сафига ўтадиган бўлса, «Сити»нинг ҳужум чизиғи кейинги мавсумда қандай кўринишга келиши ҳақида бироз фикр юритишга қарор қилдик

Ўтган ёзда Серхио Агуэро кетганидан сўнг, Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»нинг ўйинини номинал ҳужумчисиз қуришга ҳаракат қилди. Габриэль Жезус эса жамоавий ўйинга қўшилиб, кўпроқ вингер позициясида ўйнамоқда. Яъни, бразилиялик футболчи марказий ҳужум чизиғидан орқароқда ўйнамоқда. Гвардиола олдинги чизиқда Раҳим Стерлинг, Фил Фоден, Риёд Маҳрез ва Жек Грилишдан фойдаланади. Бироқ, испан мураббийининг ўзи бу мутлақо тўғри қарор эмаслигини тан олди ва кейинги мавсумда «Манчестер Сити» топ-даражадаги номинал марказий ҳужумчи сотиб олиш кераклигини таъкидлади.

Эрлинг Холанд сўнгги уч мавсумда ўз фаолиятида ажойиб натижаларга эришди ва катта эҳтимол билан ёзда катта топ-клубга ўтади. «Зальцбург» ва «Боруссия Дортмунд»дан кейин норвегиялик футболчи «Манчестер Сити»да ўйнаши, албатта кутилган ҳолат. Сабаби, хориж нашрлари инглиз клуби футболчи ва унинг агенти билан оғзаки келишувга эришганини хабар қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ёзда Холанддан ташқари «Ривер Плейт» футболчиси Хулиан Алварес ҳам «Манчестер Сити»га ўтади. Эрлингдан фарқли ўлароқ, аргентиналик футболчи билан келишув расман амалга оширилган ва бу трансфер ёзда тўлиқ шартнома асосида амлага ошади. Аммо ҳеч ким аргентиналик футболчини «шаҳарликлар»нинг асосий ҳужумчиси бўлади деб тахмин қила олмайди. Шу сабаб «Сити» ҳам Хулиан билан чекланиб қолмоқчи эмас ва шу сабаб Европа футболидан хабари бор футболчи билан шартнома имзолашни истамоқда.

Бу икки трансфер Гвардиола жамоасининг ўзига хос кўринишга келтириши мумкин. Шу сабаб ўйин таркибида ҳам, жамоа таркибида ҳам номлар ўзгариши тайин. Испаниялик мутахассисга жамоа таркибни оптимал кўринишга келтириш учун қанот вингери керак эканлигини ҳам айтиб ўтди. Агар, «шаҳарликлар» раҳбарияти Пепнинг бу илтимосини ҳам қондирса, Габриэль Жесуснинг «Этиҳад»даги кейинги фаолияти сўроқ остида қолади. Бразилиялик футболчи марказий ҳужумчи сифатида ўзини кўрсата олмади, қолаверса у қанот ҳужумчиси сифатида ҳам унчалик яхши эмас. Жезуснинг шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунланишини ҳисобга олсак, ёзда «Сити» унинг трансфери борасидаги таклифларни кўриб чиқиши мумкин.

Стерлинг, Маҳрез ва Грилиш айнан «шаҳарликлар» янги ҳужумчиларининг икки қанотида ҳаракат қилиб, марказий ҳужумчига ёрдам беришлари мумкин. Бернарду Силва ҳам қанотларнинг бирида ўйнай олади. Шу сабаб, жамоанинг янги мавсумда қандай ўйнашлари қизиқ.

Алоҳида масала - Фил Фоденнинг келажаги. У «Манчестер Сити»нинг энг умидли футболчиларидан бири ва Гвардиола ундан деярли ҳамма чизиқда фойдаланади. Фоден қанот ҳужумида ҳам, ўрта чизиқда ҳам ҳаракат қила олади. Бироқ, кўпинча Гвардиола уни бу мавсумда марказий ҳужумчи позициясида ўйнатмоқда. Фоден ушбу чизиқда ўзини жуда эркин ҳис қилади ва жамоасига кўп ёрдами тегмоқда. Гвардиола англиялик учун ҳужум чизиғининг қаерида ўйнатиши жуда қизиқ. Шу сабаб, агар «Манчестер Сити» Холанд трансферини амалга оширадиган бўлса, Фоден айнан қайси чизиқда ўйнаши мумкинлигини аниқлаштириб олишлари керак бўлади.

Умуман олганда, Гвардиола яна бир бор қизиқарли дилеммага дуч келмоқда ва ёзда «Манчестер Сити»нинг таркибини ва жамоа ўйинини янгилашга ҳаракат қилади. Биз шунчаки унинг қандай кўринишини кузатишимиз керак.

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади

Киритилди: 19:05, 14.03.2022.
Ўқилди: 2936 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.