Кириш Регистрация
06/05 23:59 Бавария 1-1 ПСЖ
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна

ЖЧ-2014 4-саралаш босқичи «Б» гуруҳини ўзбекистонлик ҳакамлар бошлаб беришади

Баҳо:
+ | -

ЖЧ-2014 4-саралаш босқичи 3 июнь куни старт олади.

Қуръага кўра Австралия, Япония, Ироқ, Иордания ва Уммон терма жамоалари «Б» гуруҳидан жой олишганди. Дастлабки турда Япония Уммонни қабул қилса, Ироқ Иорданияда меҳмон бўлади. 3 июнь кунига тайин қилинган мазкур иккита беллашувга ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси тайин қилинган. Равшан Эрматов Японияга сафар этса, Валентин Коваленко Иорданияга йўл олади.

ЖЧ-2014 саралаш 4-босқич
«В» гуруҳи, 1-тур учрашувлари
3 июнь
ЯПОНИЯ - УММОН
Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Ўзбекистон).
Ён қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло Расулов (Ўзбекистон), Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон).
Захира ҳаками: Темур Файзуллин (Қирғизистон).
Назоратчи: Субҳиддин Муҳд Солиҳ (Малайзия).
Комиссар: Рашид ал-Досарий (Қатар).

ИОРДАНИЯ - ИРОҚ
Бош ҳакам: Валентин Коваленко (Ўзбекистон).
Ён қанот ҳакамлари: Рафаэль Илёсов, Маъмур Саидқосимов (иккиси ҳам - Ўзбекистон).
Тўртинчи ҳакам: Владислав Цейтлин (Ўзбекистон).
Назоратчи: Ҳани Толиб Сафар (Қатар).
Комиссар: Бун Тек Лаи (Сингапур).

Манба: the-uff.com
Киритилди: 15:51, 20.04.2012.
Ўқилди: 6065 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик