Амман шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати якунланди.
Ёшлар ўртасидаги қитъа чемпионати якунига кўра ҳам Ўзбекистон терма жамоаси медаллар сифати бўйича ҳам, сони бўйича ҳам умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади — 9та олтин, 10та кумуш ва 4та бронза. Жами — 23та медаль.
Иккинчи ўринни Қозоғистон (7-8-22), учинчи ўринни эса Ҳиндистон (7-3-8) терма жамоалари банд этишди.
Ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги мусобақани қўшиб ҳисоблаганда ҳам Ўзбекистон 1-ўринни банд этди. Мусобақага ташриф буюрган 51 нафар спортчимиздан 43 нафари турнирда медални қўлга киритишди — 20 та олтин, 16 та кумуш ва 7 та бронза. Бу борада иккинчи ўрин Ҳиндистонга насиб этди — 15 та олтин, 10 та кумуш ва 18та бронза. Қозоғистон кучли учликка кирди — 13 та олтин, 14 та кумуш ва 17 та бронза.