Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

ЕЧЛ. «Атлетико» билан бугунги ўйингача («МЮ»нинг ҳолати рақамларда)

Баҳо:
+ | -

Бугун "Манчестер Юнайтед" жамоаси Чемпионлар Лигаси нимчорак финал баҳсида «Атлетико» клубини қабул қилади. Биринчи баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилганди.

Манчестер клубининг ҳозирги ҳолати ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.

Таркибга келиб қўшилганлар: Фил Жонс, Ли Грант

Жамоадан кетганлар: Амад Диалло («Рейнжерс», ижара), Антони Марсьяль («Севилья», ижара), Донни ван де Бек («Эвертон», ижара).

 

Сўнгги янгиликлар

Криштиану Роналду Европа Чемпионлар Лигасида 182 ўйинда майдонга тушди ва ўз рекордини янгилашда давом этмоқда. Бундан аввалги рекорд Икер Касильясга тегишли эди - 177 ўйин. Португалиялик мазкур рекордни гуруҳ босқичининг иккинчи турида янгилади.

Шанба куни Роналду «Тоттенхем» дарвозасига учта гол урди ва Премьер-Лига тарихида Тедди Шерингемдан кейин хет-трикка эришган энг ёши катта (37 ёш, 35 кунлик) футболчига айланди.

Бундан ташқари, Роналду "МЮ" таркибидаги ўзининг иккинчи хет-тригини қайд этди. Биринчиси 2008 йилнинг 12 январь куни бўлганди. Бу Премьер-Лига тарихида хет-триклар орасидаги энг узун давр ҳисобланади.

Дам олиш куни Роналду томонидан урилган учта гол португалиялик юлдузнинг клублар сафида қайд этган 49-хет-триги бўлди.

"МЮ"нинг «Тоттенхем» устидан қайд этган ғалабаси Премьер-Лига даврида манчестерликларнинг 400-уй ғалабаси сифатида эътироф этилди. Шунингдек, шулардан 23таси «шпорлар»га қарши баҳсда қўлга киритилган. Бу ҳам яна бир рекорд саналади.

«Юнайтед» барча мусобақаларда охирги 9 учрашувдан учтасида ғалабага эришган (5 дуранг, 1 мағлубият).

"Қизил иблислар" 26 февраль куни «Атлетико» билан ўйиндан (1:1) кейин илк икки баҳсда битта гол урди, шу учрашувлардан бирида «Уотфорд» билан 0:0 ҳисоби қайд этилди.

Клуб 6 март куни маҳаллий рақиби - "Манчестер Сити" томонидан мағлубиятга (1:4) учради. Бу «қизиллар»нинг барча мусобақалардаги охирги 22 ўйинда учралган иккита мағлубиятидан бири ҳисобланади (11 ғалаба, 9 дуранг).

«Шпорлар» устидан ғалаба МЮнинг охирги 5 уй учрашувидаги иккинчи ғалабаси бўлди. Қолган уч ўйинда дуранг натижаси қайд этилган.

3 январь куни «Вулверхемптон» томонидан учралган мағлубият (0:1) "Манчестер Юнайтед"нинг барча мусобақаларда охирги 12 уй учрашувларидаги ягона қоқилиши ҳисобланади (7 ғалаба, 4 дуранг).

«Уотфорд» билан 0:0 ҳисобидаги ўйиндан кейин Манчестер клубининг 10 ўйинлик голли серияси ўз ниҳоясига етди. Шундай бўлса-да, улар охирги 19 учрашувда 6 маротаба биттадан кўп гол уришган.

«Уотфорд»га қарши баҳсдаги "қуруқ ўйин"дан кейин Давид де Хеа АПЛда 129 учрашувда дарвозасидан тўп олиб чиқмаган дарвозабон сифатида эътироф этилди ҳамда собиқ дарвозабон Питер Шмейхелнинг натижасидан ўзиб кетган ҳолда мусобақа тарихида топ-10 дарвозабонлар рўйхатига киришга муваффақ бўлди.

Жейдон Санчо барча мусобақаларда "Манчестер Юнайтед" таркибидаги илк 23 ўйинда 2 гол киритган. Охирги 9 учрашувда эса 3 та гол уришга муваффақ бўлган.

Манба: uefa.com
Киритилди: 14:23, 15.03.2022.
Ўқилди: 2395 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.