Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

“Манчестер Юнайтед”ни ким бошқаради? Асосий 3 номзод билан танишамиз

Баҳо:
+ | -

“Манчестер Юнайтед” янги бош мураббийни эълон қилишга ҳозирлик кўрмоқда. ОАВ хабарига кўра, манкунианликларни бошқариш учун асосий 3 та номзод бор. Шу сабаб бугун биз “қизил иблислар”ни ким бошқариши мумкинлиги ҳақида бироз фикр юритишга қарор қилдик.

Ральф Рангник “Манчестер Юнайтед”ни бошқарувига келганида, немис мутахассиси ўз ишини яхши бажарса, ёзда у билан шартнома узайтирилиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар тарқалган эди. Март ойига келиб, бу содир бўлмаслиги аниқ бўлди. Сабаби “Манчестер Юнайтед” ҳозирда ёмон ўйин кўрсатмоқда, натижалари ҳам яхши эмас ва катта эҳтимол билан манкунианликлар мавсум охирида Чемпионлар лигаси йўлланмасидан ҳам қуруқ қолиши мумкин. Қолаверса, мураббий ва футболчилар ўртасиги муносабатлар ҳам яхши эмас. Шунинг учун клуб раҳбарияти Рангникни ёзда бош мураббийлик лавозимидан бўшатишини тахмин қилиш мумкин.

Матбуот хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" немис мутахассиси ўрнига номзодлар рўйхатини тузиб чиққан ва асосий учта номзод рўйхатини шакллантирган. “Олд Траффорд” эгалари “шорт-листи”дан “Аякс” устози Эрик тен Хаг, “Челси”нинг немис мураббийи Томас Тухель ва “ПСЖ” билан яхши натижаларга эриша олмаётган Маурисио Почеттино жой олган. Қизиғи шундаки, буларнинг мураббийлик принциплари мутлақо бошқа ва уч хил ёндашувга эга, аммо шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, ушбу мутахассиларнинг барчасида футболга нисбатан қарашлари бир хил.

Томас Тухель

Тухель - бу номзодлари ичидаги энг яхшиси. У ўтган мавсум “Челси” билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Қолаверса, немис мутахассиси“кўклар” билан Англия Премьер-лигасида ажойиб ўйин намойиш этмоқда, бу эса унинг нақадаридеал мураббий эканлигидан далолат беради. Тўғри, Тухель билан шартнома имзолаш “МЮ” учун қийинроқ бўлади. Немис "Челси"ни тарк этиши мумкин, аммо ҳозирча бу аниқ эмас. Буюк Британия ҳукуматининг Роман Абрамовичга нисбатан жорий қилган санкциялари туфайли Лондон клуби қандай муаммоларга дуч келганини ҳамма билади. Агар "Челси" парчалана бошласа, Тухелнинг Лондон клубини тарк этиш эҳтимоли пайдо бўлади. Агар “аристократлар”тезда янги раҳбарият қўлига ўтса ва бошқа шунга ўхшаш муаммолар бартараф бўлса, у ҳолда немис мураббийи жамоада қолиши мумкин. Чунки Томас Лондон клубига ўрганиб қолган, у ерада ўз жамоасини  тузган ва вазият мажбур қилмаса, бошқа инглиз клубига кетишдан маъно йўқ.

Маурисио Почеттино

Бу рўйхатнинг иккинчи ўрнида "Тоттенхэм" билан Чемпионлар лигаси финалига чиққан Маурисио Почеттино бор. Унинг номи узоқ вақтдан бери "Манчестер Юнайтед" билан ёнма-ён тилга олиниб келинмоқда. Бироқ, "Олд Траффорд" эгалари аргентиналик мутахассис номзодини муҳокама қилишса, бунинг ижобий ва салбий томонларига жиддий эътибор қаратиши кераклиги талаб қилинади. Эҳтимол, Почеттино ёзда "ПСЖ"ни тарк этиши мумкин ва айнан унинг Париж клубидан кетиш сабаблари мураббийни "Манчестер Юнайтед" раҳбариятининг талабларига мос келмаслиги мумкин. Аргентиналик мутахассиснинг карьераси унчалик ўсиш йўқ. Гарчи у "Саутгемптон" ва "Тоттенхэм"да яхши ишлаган бўлса-да, мазкур жамоалар ҳали ҳам етакчи мақомига эга клублар рўйхатида йўқ. Почеттино юлдузли таркиби бор, жамоани кучайтириш учун даҳшатли бюджетга эга клуб — “ПСЖ”да ишламоқда, лекин Маурисио Месси, Неймар ва Мбаппе каби жаҳон даражасидаги футболчиларга эга бўлса-да,  муваффақият қозона олмаяпти. Аргентиналик Париж клубига ўз принципларини сингдиришга ҳаракат қилмоқда, буни инкор этиб бўлмайди, лекин бу унчалик яхши натижа бермаяпти. Почеттино юлдузлар билан яхши ишлай олмаслиги ҳақида фикрлар мавжуд. Бу камчилик "Манчестер Юнайтед"да ишлаганда ҳам панд бериши мумкин. Аргентиналик мутахассиснинг “МЮ” бошқарувига келишининг плюслардан битта Премьер-лигада ишлаш тажрибасини қайд этиш мумкин.

 

Эрик тен Хаг

Эрик тен Хагга келсак, унинг “МЮ” бошқарувига келиши ажойиб ишлардан бири бўлар эди. Тен Хаг Голландияда ҳақиқатан ҳам кучли “Аякс”ни ярата олди. Амстердам клуби Чемпионлар лигасининг ярим финалида ўйнади. Қолаверса, улар жорий мавсумда ҳам еврокубокда ёрқин ўйин намойиш этмоқда. Бундан ташқари, шуни ҳам таъкидлаш керакки, тен Хаг буни топ даражадаги юлдузларсиз амалга оширди ва амалга оширмоқда. Шундан хулоса қилиш мумкинки, агар бу мутахассис кучли ўйинчилар билан ишласа, кўплаб муваффақиятга эришиши мумкин.

 

Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, “Манчестер Юнайтед” ҳозирда шунчаки номи машҳур мураббийни эмас, балки замонавий ғояларга эга бўлган тажрибали мутахассисни бош мураббийликкатаклиф этиш ҳақида ўйлаяпти. Сер Алекс Фергюсон кетганидан бери "Олд Траффорд"да бундай мураббий ишламади. Агар, тахминларимиз ўзини оқласа, бу бу қора анъана ёзда якунига етади.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 21:01, 15.03.2022.
Ўқилди: 6286 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.