Криштиану Роналду Чемпионлар лигасида "Атлетико" билан омадсиз ўйин ўтказди.
Бугун бўлиб ўтган 1/8 финалнинг "Атлетико"га қарши жавоб учрашувида (0:1) "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси рақиб дарвозасига бирорта ҳам зарба йўлламади.
Бундай воқеа Роналду билан ЕЧЛда 3-марта содир бўлди.
Аввалроқ, бу 2003 йилнинг ноябрида "Манчестер Юнайтед"нинг "Панатинаикос" билан ўйинида ва 2011 йилнинг май ойида "Камп Ноу"да "Реал"нинг "Барселона"га қарши ўйинида Криштиану дарвозага зарба йўлламаган эди.