Кириш Регистрация

Сардор Рашидов "Андижон" ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

“Андижон” матбуот хизмати томонидан ташкил қилинган “Юлдузлар биз ҳақимизда” рукни давом этади.

Қувонарлиси, мазкур ташаббусга қўл урганимиз аксарият мухлислар тарафидан ижобий қарши олинмоқда ва улар учун севимли жамоамиз ҳақида кўзга кўринган футбол шахсларининг билдираётган муносабатлари жуда қизиқ туюляпти.

Демак, бугунги меҳмонимиз билан танишинг: “Пахтакор” клуби ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси – Сардор Рашидов!

Барча яхши биладики, бу футболчи юртимизда шунингдек, “Бунёдкор” ва “Локомотив” жамоалари шарафини ҳам ҳимоя қилган. Ўзи эса Жиззах футболи тарбияланувчиси. Легионер сифатида Қатарнинг “Ал-Жайиш”, “Қатар СК” клубларида самарали фаолият олиб борган. Бундан ташқари, у БААнинг “Ал-Жазира”, Португалиянинг “Насьонал” ва Қувайтнинг “Ал-Қувайт” жамоаларида ҳам тўп сурган.

Рашидов “Андижон” матбуот хизматига клубимиз ҳақида қуйидагиларни айтди:

- “Андижон” клуби ҳақида биргина мен эмас, барча ўзбекистонлик ишқибозлар ҳам яхши билишади. Бу клуб жуда мухлисларбоп жамоа. Қолаверса, Андижон шаҳрини ҳам футбол шаҳри деб биламан. Клуб стадиони ҳам яхшиланиб, чиройли кўринишга келиб қолибди.

Про лигада “Андижон” клубига омад тилаймиз. Кейинги йили Суперлигага чиқишига тилакдошмиз. Шу боис жамоанинг барча аъзоларига ҳамда унинг ашаддий мухлисларига муваффақият ёр бўлишини тилаб қоламан.

Рости, “Андижон”ни Суперлигада кўришдан жуда хурсанд бўлардик. Чунки бу клуб яхши ташкилланган, чиройли ўйин намойиш этадиган томошабоп жамоа ҳисобланади. Яна шуни ҳам биламанки, Андижондан етишиб чиқаётган истеъдодли футболчилар бор. Кейинги йили “Андижон”ни Суперлигада кутиб қоламиз!, - дея фикр билдирди Сардор Рашидов.

Манба: "Андижон" матбуот хизмати
Киритилди: 14:39, 16.03.2022.
Ўқилди: 1699 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4715]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4395]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4191]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3384]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3308]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3181]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2811]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2809]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2444]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2420]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик