«Барселона» ҳужумчиси Усмон Дембеле «ПСЖ» билан оғзаки келишувга эришди, деб хабар беради Foot Mercato.
Француз клуби Дембелени Килиан Мбаппе ёзда жамоани тарк этганидан сўнг ҳужумни кучайтириш учун идеал футболчи сифатида кўрмоқда.
Ҳужумчининг «Барселона» билан шартномаси июнь ойи охирида тугайди ва унинг хизматларига кўплаб клублар, жумладан, «Манчестер Юнайтед», «Челси» ва «Тоттенхэм» қизиқиш билдирмоқда.
Дембеле жорий мавсум Ла Лигада 11 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.