Кириш Регистрация

Кейн сафарда гол уриш бўйича Премьер-лига рекордини ўрнатди

Баҳо:
+ | -

"Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейн Англия Премьер-лигаси доирасидаги сафар ўйинларидаги голлари сони бўйича Уэйн Рунидан ўзиб кетди, деб хабар берди Opta&Joe.

Англиялик футболчи АПЛнинг 16-туридан ўрин олган “Брайтон”га қарши қолдирилган ўйинида гол урди. Кейн Англия чемпионатида сафарда 139 та ўйин ўтказиб, 95 та гол урган. Харри Премьер-лига тарихидаги меҳмонда энг кўп гол урган футболчига айланди.

Ҳужумчи 243 та сафар учрашувида 94 та гол урган Уейн Рунининг натижасидан ўзиб кетди.

Учрашувда "Тоттенхем" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шунингдек, мезбонлар дарвозасига Кристиан Ромеро томонидан ҳам гол киритилди.

Кейн жорий мавсумда “шпорлар” сафида барча турнирларда 40 та ўйин ўтказиб, 22 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 05:33, 17.03.2022.
Ўқилди: 1213 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.