Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

ЕЧЛ. Чорак финал ва ярим финал қуръаси ҳақида батафсил маълумот

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлар лигаси мусобақасида нимчорак финал босқичи ўйинлари якунига етди. Навбат кейинги босқичлар учун ташланадиган қуръа маросимига. Ушбу тадбир ҳақидаги энг муҳим маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Қачон ва қаерда?

Европа чемпионлар лигаси чорак финал, ярим финал ва финалига қуръа ташлаш маросими 18 март куни, жума куни УЕФА қароргоҳи жойлашган Швейцариянинг Ньон шаҳрида бўлиб ўтади. Маросим Тошкент вақти билан 16:00да бошланади.

Қайси жамоалар иштирок этади?

Чорак финал босқичига Испания ва Англиядан 3тадан жамоалар етиб келишди. Уларнинг сафини "Бенфика" (Португалия) ва "Бавария) (Германия) тўлдиришди. Италия ва Франциядан жамоалар қолмади.

"Атлетико" (Испания)
"Бавария" (Германия)
"Бенфика" (Португалия)
"Вильяреал" (Испания)
"Ливерпуль" (Англия)
"Манчестер Сити" (Англия)
"Реал" (Испания)
"Челси" (Англия)

Қуръа тартиби қандай?

Маросимда 3 хил қуръа ташланади. Дастлаб чорак финал жуфтликлари аниқланади, сўнгра ярим финал тўқнаш келиши мумкин бўлган жуфтликлар учун қуръа ташланади. Якунда эса финалда номинал мезбон номини аниқлаш учун қуръа тортилади.

Қуръа "кўр-кўрона" тамойили асосида ўтказилади. Жамоалар саватчаларга ажратилмайди. Бир мамлакат вакиллари ўзаро тўқнаш келиши мумкин. Қуръада биринчи бўлиб номи чиққан жамоа иккинчи клуб билан жуфтлик ҳосил қилади. Ва ҳоказо.

Ўйин тақвими

Чорак финал:
Дастлабки учрашувлар:  5 ва 6 апрель
Жавоб баҳслари: 12 ва 13 апрель

Ярим финал:
Дастлабки учрашувлар: 26 ва 27 апрель
Жавоб баҳслари: 3 ва 4 май

Финал
28 май ("Стад-де-Франс", Париж)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:20, 17.03.2022.
Ўқилди: 14462 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.