"Динамо" ва "Машъал" жамоалари ўртасидаги учрашувдан (2:0) сўнг мезбонлар бош мураббий ўйин борасида фикрлари билан ўртоқлашди. Убайдуллаев саволларга жавоб бераркан, жамоага яратилаётган шароитлардан ҳам нолиб ўтди.
— "Динамо" чемпионатни жуда омадсиз бошланди. Жамоада нима ўзгаришлар булдики "Динамо" ғалаба козона бошлади? Айниқса "Андижон" билан уйиндаги натижа қандай юзага келди?
— Чемпионатни ОЧЛда қатнашаётган грандларимизга қарши ўйинлар билан бошладик. Таркбимизни тарк этган савияли ўйинчилар ўрнини тулдириш қийин бўляпти. Вилоятдаги ёшларга эътибор кучайтиряпмиз. Ёшларнинг эса чиқиши жуда қийин бўляпти. Сабабини аниқ билмайман. Иккинчидан, таркибимиздан Ония булганида учта ўйинни ҳам ютқазмаган булардик. Чунки кўп хатолар марказий ҳимоя зонасидаги хатолар оқибатида содир булди. "Нефтчи" билан ўйинда ҳам ташаббус тулиқ бизда эди. Ҳимоядаги ягона хато бизга қимматга тушганди. Олимпия терма жамоамиздан икки ўйинчи қайтиб, сафимизга қўшилди, улар ўзининг жисмоний кондициясига келяпти аста-секин. Фоиз ҳисобида айтдиган бўлсак, 70% атрофида.
- Бугун биринчи бўлимда ҳимоя ва ҳужумни боғловчи ўйинчи бҳлмади. Мамадалиев тушгач жамоа ўйинида кескин ўзгариш кузатилди...
— Аввало бу тактик айёрлик эди. Иккинчидан Суннатиллада кичик жароҳат бор. Шунинг учун иккинчи бўлимдан унга имконият бердик.
— Нега Сирож Сайфиевга имконият бермаяпсиз?
— У руҳий томондан тайёр эмас ўйинга. Унинг хаёлида нималар борлигини билмайман...
— Рақибларнинг заиф нуқтасини қаерда кўрдингиз?
— "Машъал" жуда тартибли ўйнайдиган жамоа. Заиф жойини, албатта, биламиз. Буни сизга айтиб ўтиришга ҳожат йўқ. Бизнинг тактик стратегик тайёргарлигимиз жараёнида ҳаммасини ҳисобга оламиз.
— Унда нега "Насаф", "Нефтчи" каби жамоаларнинг ҳам заиф нуқтасини топа олмадингиз?
— Аввало ҳаммаси бюджетга боғлиқ. Уларнинг бюджети билан бизникини солиштириб бўлмайди? Нега Бойдуллаев, Юнусовлар "Насаф"да? Улар қаерда ўтказишди мавсумолди йиғинини? Бизни ҳатто мана шу "Динамо" стадионидан ҳам ҳайдашади. Машғулотларни залда, сунъий майдонида ўтказишади. Самарқандда футбол фақат вилоят ҳокимига керак. Бошқа масъул раҳбарлар футбол керак эмас.
— Бугунги ўйиндан қониқдингизми?
— Бугун ҳам айрим хатоларга йўл қўйдик. Беайб — Парвардигор. Албатта, ғалабадан хурсандман. Лекин жамоани жамоа қилиб шакллантириш учун ярим йил, бир йил камлик қилади. Биз яхлит ва чиройли ўйин кўсатадиган жамоа яратиш устида меҳнат қилаяпмиз.