Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Диёр Имомхўжаев: «Металлург» — «Сурхон» ўйини шамол жанги сифтаида ёдда қоладиган бўлди

Баҳо:
+ | -

Суперлига 3-туридан ўрин олган «Металлург» — «Сурхон» учрашувини Бекободда кузатдик. Келажакда бу учрашув шамол жанги сифатида ёдда қоладиган бўлди.

Шу куни Металлургия комбинати ижрочи директори Дилшод ака Аҳмедов билан учрашув бўлиб ўтди. Насиб бўлса, июнь ойи сўнгига қадар стадион прожекторлари 2000 люксгача олиб чиқилади. Сентябрга қадар клубга тегишли қатор футбол майдонларининг ҳолатини сезиларли яхшилаш имконини берадиган замонавий технологиялар сотиб олинади. Мавсум якунида эса асосий стадион дренаж тизими янгиланади ҳамда майдон майсаси алмаштирилади. Бу бизга 2023 йилги мавсумда яна бир ажойиб футбол майдонга эга бўлиш имкониятини беради. Бекободдаги стадионда югуриш йўлаклари йўқлиги инобатга олинса, етарли даражадаги ёруғлик ҳамда сифатли майдон чими билан ҳақиқий инглизча муҳит ҳосил қилиш имконияти мавжуд.

«Металлург» базаси Суперлига клублари билан солиштирганда энг замонавийларидан бири. Базанинг машғулот майдони июнь ойига қадар тайёр бўлади. Шунингдек, клуб академиясида умумий ҳисобда 2 тадан катта сунъий ва табиий майдонлар йил якунигача фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.  

Таҳминан 2026 йилга келиб, «Металлург» Насаф сингари лойиҳага тўлиқ айланиб улгуради. Бугун бу йўлда жуда катта қадам ташлаб бўлинган. Мазкур лойиҳа Тошкент, Тошкент вилояти, Сирдарё, Жиззах ва бошқа вилоятларнинг иқтидорли ёшларини қамраб олади.

Маълумот учун, «Металлург» 2022 йилги мавсум учун фақатгина 1 нафар легионер футболчини рўйхатдан ўтказди. У ҳам қўшни Тожикистондан. Қолган ҳолатларда клуб маҳаллий футболчиларга эътибор қаратмоқда ва уларнинг камол топиши учун испаниялик мутахассислар хизматидан фойдаланмоқда.

Моддий техник базанинг замонавийлиги масаласида олиб қарасак, «Металлург» клуби академияси Насаф ҳамда Бунёдкорникидан яхшироқ. Мана шу академияни молиялаштириш бугунги кундаги каби 4-5 йил давом эттирилса, яқин келажакда терма жамоаларга потенциал номзодлар Бекободдан етишиб чиқа бошлайди.

Академияда болаларнинг билим олиши, 5 маҳал овқатланиши, машғулотларда иштирок этиши ва бошқа масалалар барча шароит яратилган. Агар сизнинг фарзандингизда иқтидор бўлса ва унга «Металлург» академиясидан таклиф тушса, қўрқмасдан уни Бекободга жўнатишингиз мумкин. Комбинат раҳбари академия раҳбариятидан биринчи навбатда футболчи эмас, инсон тарбиялашни талаб қилаётгани эътиборга молик. ЎзПФЛ бу принципни тўла қўллаб-қувватлайди.  

Маълумот учун, Бекободдаги футбол академияси Мадриднинг Реал клубига қараши академиялар тизими билан ҳамкорлик қилади.

Диёр Имомхўжаев.

Манба: https://t.me/diyorimamkhodjaev
Киритилди: 12:45, 18.03.2022.
Ўқилди: 1313 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [9825]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5676]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3977]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [3007]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2424]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1765]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1679]

Ким фаворит? Суперкомпьютер 2025/26 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси ғолибини тахмин қилди [1520]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1498]

Transfermarkt: "ПСЖ" президенти Ямал билан Лондонда кўришди [1364]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик