Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Каземиро: "Рақибларга "Реал"нинг тарихи ҳам босим ўтказади"

Баҳо:
+ | -

«Реал» ярим ҳимоячиси Каземиро жамоасининг Чемпионлар лигасидаги рақибларига нисбатан босим ҳақида гапирди.

- «Реал» тарихи бизга қарши ўйнаганларга босим ўтказади. Клуб 13 марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан ва бу тасодиф эмас, бу жамоанинг бутун тарихи давомида футболчиларнинг машаққатли меҳнати натижасидир.

Ҳа, футболда ҳозирги ҳолат муҳим, клублар муайян дақиқада кучлироқ ёки кучсизроқ жамоага эга бўлиши мумкин. Аммо «Реал»га қарши ўйнаганингизда, сизни қийин ўйин кутаётганини тушунасиз. Нафақат ўйинчиларнинг маҳорати, балки клубнинг тарихи ҳам "Сантяго Бернабеу"даги ўйинларда босим ўтказади.

Бизнинг стадионда бошқаларда учрамайдиган воқеа содир бўлади. Бу фақат Мадридда мумкин.

- Ҳозир «ПСЖ», «Манчестер Сити» каби юлдузлар кўп бўлган жамоаларга кўпроқ эътибор қаратилмоқда деб ўйламайсизми?

- «Реал»да «Олтин тўп» соҳиби Лука Модрич ва уни қўлга киритиши мумкин бўлган бошқа футболчилар ҳам бор. Бизда Бензема бор, у ҳам «Олтин тўп»ни қўлга киритиши керак. Шунингдек, таркибимизда дунёнинг энг яхши дарвозабони Тибо Куртуа бор.

Одамлар «Реал» нима эканлигини ва унинг ўйинчилари қанчалик яхши эканини билишади", - деди Каземиро.

Киритилди: 22:17, 18.03.2022.
Ўқилди: 1538 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [6720]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [3238]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2996]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2945]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [2341]

ЖЧ-2026. Мбаппенинг гол ва ассисти ёдамида Франция Марокашни мағлуб этди [2113]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [2102]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [2061]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1987]

ФИФА Англия терма жамоаси ўйинчисини иккита ўйинга четлаштирди [1886]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик