Кириш Регистрация
27/11 01:00 Байер 5-0 Зальцбург
27/11 01:00 Бавария 1-0 ПСЖ
27/11 01:00 Янг Бойз 1-6 Аталанта
27/11 01:00 Барселона 3-0 Брест
27/11 01:00 Интер 1-0 РБ Лейпциг
27/11 01:00 Манчестер Сити 3-3 Фейеноорд
27/11 01:00 Спортинг 1-5 Арсенал
27/11 15:00 Квангжу 1-0 Шангхай Шенхуа
27/11 15:00 Йокогама Маринос 2-0 Поханг Стилерс
27/11 17:00 Теп Хань Нам Динь 3-0 Ли Ман
27/11 17:00 Тампинес Роверс 1-0 Бангкок Юнайтед
27/11 19:00 Олтин аср 0-2 Ал-Қува ал-Жавия
27/11 19:00 Насаф 1-2 Кувайт СК
27/11 21:00 Трактор 3-3 Ал-Вакра
27/11 21:00 Ал-Ҳуссайн 2-3 Шабаб ал-Аҳли
27/11 22:45 Црвена Звезда 5-1 Штутгарт
27/11 22:45 Штурм 1-0 Жирона
27/11 23:00 Ат-Таъвун - Холидия
28/11 01:00 Монако 2-3 Бенфика
28/11 01:00 Астон Вилла 0-0 Ювентус
28/11 01:00 Болонья 1-2 Лилль
28/11 01:00 Селтик 0-0 Брюгге
28/11 01:00 Динамо Загреб 0-3 Боруссия Д
28/11 01:00 Ливерпуль 2-0 Реал Мадрид
28/11 01:00 ПСВ 3-2 Шахтёр

Гвардиола: "Ўйламанки, "Атлетико" бизга қарши ўйнашдан хавотирда"

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Атлетико»га қарши бўладиган ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.

Жамоалар Чемпионлар лигасининг чорак финалида ўзаро баҳс олиб боради.

- Улар «Ливерпуль», «Порту» ва «Милан»дан иборат жуда қийин гуруҳдан чиқишди. Улар 180 дақиқа давомида «Манчестер Юнайтед»дан яхшироқ ўйнашди, Мадриддаги ўйинда улар мутлақо ақл бовар қилмас эди, айниқса биринчи бўлимда.

Уларнинг асосий хусусияти шундаки, улар сизнинг қандай ўйнашингизга эътибор бермасликлари мумкин. Улар ҳар доим ўз вазифаларини бажарадилар. Сиз уларни ўз ўйинингизни ўйнатишга мажбурлашга ҳаракат қиласиз, лекин бу жуда қийин.

Жамоадаги барча ўйинчилар уларни ким бошқаришини жуда яхши билишади. Симеоне ишдан бўшатилмайди, чунки бирор нарса керакли даражада ишламаса ҳам, бу жамоани бошқа ҳеч ким бошқара олмайди.

- Симеоненинг ўйин услуби сизникига тескари бўлиши мумкинми?

- У учун нима муҳимлигини билмайман, чунки мен унинг машғулотларида бўлмаганман. Агар у ўтказиб юбормасликни яхши кўрса, мен ундан кўра кўпроқ яхши кўраман. Агар у ғалаба қозонишни истаса, мен бундан ҳам кўпроқ нарсани хоҳлайман. Мен ҳам унга қараганда кўпроқ қарши ҳужум қилишни яхши кўраман.

Менга унинг қиладиган ишлари жуда ёқади. Унинг жамоаси кам гол ўтказиб юборади ва ўз дарвозалари олдида камроқ хавфли вазиятлар яратилишига ҳаракат қилишади. Биз тўп билан ишлаш орқали худди шундай натижага эришишга ҳаракат қиламиз, лекин баъзида улар чуқурроқ ҳимояланишади.

"МЮ"га қарши биринчи ўйиннинг дастлабки 15-20 дақиқаси улар рақибни нафас олишига йўл қўймади, кейин эса ўз маҳоратларини ишга солишди. Жавоб ўйинида улар кўпроқ ҳимояланишди, аммо Гризманн, Карраско, Феликс, Лоди, Льоренте, Коке билан кўп йиллардан буён амалга ошириб келаётган қарши ҳужумга ўтишди. Улар Чемпионлар лигаси финалида ўйнашди, бу ерда ғалаба қозониш учун бир дақиқа камлик қилди.

Улар ғалаба қозонишни хоҳлайди, биз ҳам. Биламиз, уларга ўз ўйинларини ўйнашга қийналишади. Уларда гол уриш учун имкониятлар бўлишини билган ҳолда, ақлли ўйин кўрсатишимиз керак.

Лекин биз ярим финалга чиқмоқчимиз ва умид қиламанки, улар бизга қарши ўйнашдан хавотирда”, - деди Гвардиола.

Киритилди: 22:28, 18.03.2022.
Ўқилди: 2378 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.