ЎФА Ҳакамлар бўлими Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган икки учрашувда ҳакамлар қарорлари бўйича хулосаларини тақим этди.
«Нефтчи» — «Сўғдиёна» (1:2) ўйинининг 78-дақиқасида «Нефтчи» футболчиси рақиб жарима майдончасига кирганида ҳимоячи унинг либосидан ушлаб йиқитди. Бош ҳакам «Сўғдиёна» дарвозасига пенальти белгилади ҳамда жиззахликлар ҳимоячисига сариқ карточка кўрсатди. Мутахассислар фикрига кўра, ушбу қарор тўғри чиқарилган.
«Бунёдкор» — «Локомотив» (2:1) учрашувнинг 58-дақиқасида «Бунёдкор» футболчиси рақиб жарима майдони ичига кирган вақтда ҳимоячи оёғининг пастки қисмига зарба берди. Бош ҳакам бу вазиятда аввал ўйинни давом эттиришни кўрсатди, бироқ ВАР ҳакамлари ҳолатни ўрганиб чиққач, вазиятни такроран кўришни таклиф қилишди. Бош ҳакам вазиятни кўргач, пенальти белгиланди. Мутахассислар фикрига кўра, ВАР ёрдамида қабул қилинган қарор тўғри бўлди.
«Бунёдкор» — «Локомотив» ўйининг 28-дақиқасида ВАР орқали вазият узоқ вақт давомида кўриб чиқилиш сабаблари ЎФА Ҳакамлар бўлими мутахассислари ва ВАР инструкторлари томонидан ўрганиб чиқилади ҳамда вазият бўйича қўшимча маълумот ва тушунтиришлар берилади.