Кириш Регистрация

Асрор Алиқулов: "Қулай имкониятни рақибга бермаслик керак эди"

Баҳо:
+ | -

"Зомин" - "Шўртан" учрашувидан (2:1) сўнг “газчилар” жамоа бош мураббийи Асрор Алиқулов фикрларини билдирди.

- Ўйинда тайёргарлик жараёнида об-ҳаво шароитни ҳам ҳисобга олган эдик. Майдон сирпанчиқ, ўйин жараёнида курашлар кўп бўлиши, узун паслар билан “Зомин” ўйнашини билган эдик. Афсуски 11-метрлик жарима тўпидан гол қўйиб юбордик. Бу холатда футболчиларимиз тартибли ўйин кўрсата олмади. Ҳужумдан, ҳимояга қайтиш жараёнда иккинчи марта 11 метрлик жарима белгиланди, рақибга бундай қулай имкониятни бермаслигимиз керак эди. Афсуски, гол ўтказиб юборгандан кейин, ҳужумларга берилдик, хато орқали рақиб биздан фойдаланди. Шунга қарамай биз ўйинни охиригача уйнаб, очкони сақлаб қолишга ва қўлга киритиш учун курашдик. Кўрдингиз имкониятлар бўлди, лекин гол уриш насиб қилмади.

“Зомин” жамоаси кескин, агрессив харакат қилади. Бу йилги “Зомин” ПРО-Лигада юқорид ўринлар учун курашади. Таркибига қараб айтганда, футболчилардаги иштиёқ, кўрашувчанлик яққол кўзга ташланиб турибди.

Манба: "Шўртан" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 00:26, 20.03.2022.
Ўқилди: 828 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.