Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-1 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 0-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

АПЛ. Кейн "Вест Хэм"га қарши ўйинларда сермаҳсуллик намойиш этмоқда

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионати 30-тур доирасида «Тоттенхем» ва "Вест Хем" клублари ўртасидаги учрашув ўтказилади.

Мазкур Лондон дербисидан олдин қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз.

Биласизми?

Харри Кейн «Тоттенхем» таркибида АПЛ доирасидаги "Вест Хем"га қарши охирги 6 уй ўйинида 8 гол уришга эришган ва бу унинг бир рақиб дарвозасига АПЛнинг уй ўйинида энг кўп гол киритган жамоаси саналади.

«Шпорлар» "Вест Хем"га қарши охирги 19 Премьер-Лига уй учрашувида икки маротаба мағлубиятга учрашган (10 ғалаба, 7 дуранг). Ушбу мағлубиятлар 2013 йилнинг октябрь (0:3) ҳамда 2019 йилнинг апрель ойларида (0:1) кузатилганди.

«Болғачилар» охирги 2 АПЛ ўйинида «шпорлар» устидан ғалаба қозонишган бўлса-да, ушбу ғалабалар уй учрашувларида қўлга киритилган.

Пабло Форналснинг "Астон Вилла"га қарши учрашувдаги ғалаба келтирган голи футболчи учун мусобақадаги 6-аниқ зарба ҳисобланади. Бу унинг АПЛдаги фаолияти давомидаги энг сермаҳсул мавсуми сифатида эътироф этиш керак.

Ўйин Энтони Тэйлор бошчилигидаги ҳакамлар жамоасига ишониб топширилган.

Баҳс расмийлари

Бош ҳакам: Энтони Тэйлор

Қанот ҳакамлари: Гери Бесвик, Адам Нунн

Захира ҳаками: Девид Кют

ВАР: Пол Тирни

ВАР ёрдамчиси: Харри Леннард

 

Англия Премьер-Лигаси доирасида томонлар ўзаро 51 марта тўқнашишган ва 24 учрашувда «шпорлар» уч очконо қўлга киритган. 17 баҳсда "Вест Хем"нинг қўли баланд келган. 10 беллашувда муроса кўчаси танланган.

Охирги 5 учрашув

Якшанба, 24 октябрь 2021 йил

"Вест Хем" 1-0 «Тоттенхем»

 

Якшанба, 21 февраль 2021 йил

"Вест Хем" 2-1 «Тоттенхем»

 

Якшанба, 18 октябрь 2020 йил

«Тоттенхем» 3-3 "Вест Хем"

 

Сешанба, 23 июнь 2020 йил

«Тоттенхем» 2-0 "Вест Хем"

 

Шанба, 23 ноябрь 2019 йил

"Вест Хем" 2-3 «Тоттенхем»

 

Айни пайтда жамоалар 6 ҳамда 7-ўринда боришмоқда. Тўплар нисбатига кўра "Вест Хем" ҳамшаҳридан бир ўрин юқорида жойлашган. Иккала жамоа ҳисобида 48 очко мавжуд.

Жорий мавсум АПЛда «Тоттенхем» 11, "Вест Хем" 7 учрашувда гол ўтказиб юбормаган.

Иккала жамоа аъзолари орасида Харри Кейн тўпурар ҳисобланади. Англиялик ҳужумчи жорий мавсум ўз ҳисобига 12 гол ёздириб қўйган. "Вест Хем" вакили Жаррод Боуэн 8 ассист билан энг яхши ассистент бўлиб турибди.

Тахминий таркиблар

«Тоттенхем»: Льорис, Ромеро, Дайер, Девис, Доэрти, Регилон, Бентанкур, Хойберг, Кулусевски, Сон, Кейн

"Вест Хем": Фабиански, Жонсон, Доусон, Зума, Кресвелл, Соучек, Райс, Ярмоленко, Лансини, Форналс, Антонио.

Мазкур баҳс бугун Тошкент вақти билан 21:30 да бошланади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:27, 20.03.2022.
Ўқилди: 1676 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик