Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

Ла Лига: "Барселона" тўрттадан гол уришда давом этмоқда - бу сафар "Реал"нинг навбати

Баҳо:
+1 | -

Испания Ла Лигасининг 29-турида навбатдаги "эл-класико" бўлиб ўтди.

Ушбу беллашув сўнгги 2-3 йилдаги "класико"ларга қараганда кўпроқ кутилганди. Сабаби, "Реал"нинг сўнгги ўйинлардаги "мағлубиятсиз серияси" ва "ПСЖ"нинг ажойиб тарзда ЕЧЛдан чиқариб юборилиши, Обамеянг, Траоре ва Хавининг мураббийлик фаолиятидаги биринчи "класико"си эди. Қолаверса, "Барселона"нинг сўнгги пайтлар "уйғонгани" сабабли, бу сафарга учрашув қизиқарли бўлиб ўтиши аниқ эди.

"Реал" учрашувга Ферлан Менди ва Карим Бенземасиз тайёргарлик кўрди. "Барселона"да эса Сержиньо Дестни ҳисобга олмаганда, таркибда йўқотиши йўқ эди. Қолаверса, ушбу турда "Севилья"нинг "Реал Сосьедад" билан дуранг ўйнагани ҳам "Барселона"га қўшимча мотивация берди.

Учрашув "Барселона"нинг ҳужуми билан бошланди. Обамеянг қулай вазиятда "Реал" дарвозасига зарба йўллади, бироқ Куртуа қайтарди, қайтган тўпга Дембеле зарба йўллади, бироқ бу сафар ҳам Тибо жасорат кўрсатди. Яна бир вазиятда Вальверденинг ажойиб зарбасини тер Штеген маҳорат кўрсатиб бартараф этди.

Учрашувнинг 29-дақиқасида ҳисоб очилди. "Барселона" очди. Усмоннинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпини Обамеянг икки ҳимоячи орасидан ёриб чиқиб, боши билан "Реал" дарвозасини ишғол қилди. Орадан 9-дақиқа ўтгач Дембеленинг бу сафар бурчакдан ошириб берган тўпини Араухо боши билан Куртуа дарвозасига аниқ йўллади - 0:2.

Биринчи бўлимда "Реал" ва унинг ҳимоячилари "Барселона" футболчиларининг бошлари олдида ҳеч нарса қила олишмади ва жамоалар танаффусга йўл олди.

Иккинчи бўлим ҳам "Барселона" ҳужуми билан бошланди. Ферран Торрес Куртуа билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб дарвозани ишғол қила олмаганди, орадан 2 дақиқа ўтгач Торрес барибир ўз сўзини айтди. Обамеянгнинг ажойиб тарзда узатиб берган тўпини Ферран голга айлантирди - 0:3.

51-дақиқада эса "реанимация"да ётган "Реал"ни Обамеянгнинг голи "кома" ҳолатига келтириб қўйди: Ферран Торреснинг ошириб берган голини Обамеянг Куртуанинг устидан "ташлаб" қўйди. Бироқ, қанот ҳакам офсайд қайд этилди деб байроқчасини кўтарганди, аммо ВАРда ўтирган ҳакамлар "Бернабеу"да эканликларини эслатиб қўйишди ва Эмерикнинг голи инобатга олинди - 0:4.

Шу тариқа, "Барселона"га қараганда уч кун кўпроқ дам олган "Реал" ўз майдонида йирик ҳисобда мағлубиятга учради.

"Реал" – "Барселона" 0:4

21 март, 01.00, «Сантьяго Бернабеу»

Голлар: 0:1 – 29 Обамеянг, 0:2 – 38 Араухо, 0:3 – 47 Ферран Торрес, 0:4 – 51 Обамеянг.

"Реал" – Куртуа, Карвахаль (Мариано Диас, 46), Алаба, Милитао, Начо (Васкес, 63), Модрич, Кроос (Камавинга, 46), Каземиро, Вальверде, Родриго (Асенсио, 63), Винисиус Жуниор.

"Барселона" – тер Стеген, Араухо, Пике, Эрик Гарсия, Альба (Дани Алвес, 86), Бускетс, де Йонг (Гави, 71), Педри (Нико Гонсалес, 86), Обамеянг (Депай, 71), Дембеле (Траоре, 80), Ферран Торрес.

Огоҳлантиришлар: Кроос (22), де Йонг (26), Бускетс (31), Модрич (63), Альба (74), Камавинга (82), Васкес (88), Нико Гонсалес (88).

 

Киритилди: 02:52, 21.03.2022.
Ўқилди: 5661 марта.
Фикрлар: 393 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.