Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

Екатерина Хилько ва Руслан Кудаев Олимпиадага боради

Баҳо:
+ | -

Пекин-2008 Олимпиада ўйинларининг бронза медали совриндори Екатерина Хилько Лондонда ўтказиладиган XXX ёзги Олимпиада ўйинларида ҳам Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.

Ёдингизда бўлса, 2012 йилнинг 7-15 январ кунлари Лондонда (Б.Британия) бўлиб ўтган Олимпия саралаш турнирида мамлакатимиз спортчилари ҳам муваффақиятли иштирок этиб, йўлланмалардан бирига даъвогарлик қилишган эди.

Куни-кеча Ўзбекистон гимнастика федерациясига Халқаро Олимпия Қўмитасидан Олимпиада ўйинларида трамполин бўйича ўтказиладиган мусобақалар учун Ўзбекистон терма жамоасига битта ўрин ажратилганлиги ҳақида мактуб келди.

Ўз навбатида Ўзбекистон гимнастика федерацияси ана шу ягона йўлланмани трамполин спорт турида мамлакатимизнинг биринчи рақамдаги спортчиси ҳисобланмиш Екатерина Хилькога беришга қарор қилган.

Таъкидлаш жоизки, "Ўзбекистон ифтихори" Екатерина Хилько учун мазкур Олимпиада ўйинлари фаолиятидаги тўртинчи ўйинлар бўлади. Бунга қадар, тажрибали спортчимиз, Сидней-2000, Афина-2004, Пекин-2008 Олимпиада ўйинларида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган.

Умид қиламизки, ҳар сафар Олимпиада ўйинларидаги натижаларини юксалтириб бораётган Екатерина, Лондон Олимпиадасида ҳам юртдошларимиз ишончини аъло даражада оқлайди.

Ўзбекистон делегацияси ҳазинасига Олимпиада ўйинларининг навбатдаги йўлланмасини моҳир қиличбоз Руслан Кудаев келтирди.

2012 йилнинг 19-22 апрел кунлари Япониянинг Такаяма шаҳрида ўтказилган халқаро турнирда Руслан Кудаев қиличбозликнинг шпага тури бўйича бўлиб ўтган мусобақаларда барча рақибларидан устун келиб, шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган.

Мазкур халқаро турнирда кучли учликдан ўрин эгаллаган спортчиларга "Лондон-2012" Олимпиада ўйинлари йўлланмалари ҳам берилди.

Шу тариқа, XXX ёзги Олимпиада ўйинларида Ўзбекистонлик спортчилар велошоссе, дзюдо, оғир атлетика, бадиий гимнастика, бокс, эркин кураш, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, енгил атлетика, таэквондо (ВТФ), спорт гимнастикаси, юнон-рум кураши, сузиш ва велоспорт бўйича ўтказиладиган мусобақаларда иштирок этишлари аниқ бўлди.

Албатта, олдинда ҳали спортнинг қатор турлари бўйича лицензион мусобақалар бор. Умид қиламизки, гарчи Олимпиада ўйинлари йўлланмалари учун кураш йилдан-йилга мураккаблашиб бораётганлигига қарамай, Лондон Олимпиадасида Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган мардонавор спортчиларимиз сафи янада салмоқли бўлади.

Бу борада спортчиларимизга улкан зафарлар тилаб қоламиз.


Шавкат Жалилов
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати
Манба: www.uz.mcs.uz
Киритилди: 12:17, 23.04.2012.
Ўқилди: 7832 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.