"Челси" футболчиси Рис Жеймс собиқ жамоадошини мақтади. У ўз Instagram саҳифасида Абрахам ҳақида "Лацио"га қарши ўйинидан кейин шундай ёзади: "Рақамлар алдамайди. Ҳурмат бажо келтиринг".
Абрахам бу мавсумда А серияда 15 та голга муаллифлик қилди. Бу "Челси"даги Лукаку, Вернер ҳамда Хаверцникидан кўпроқдир. 24 ёшли ҳужумчи "Челси"даги тўлиқ мавсумида ҳам 15 та гол урган эди.