"Манчестер Юнайтед" "Аталанта" футболчисига кўз тиккан. Хабарларга кўра, "МЮ" "Ювентус"нинг "Аталанта" сафида ижара асосида тўп сураётган футболчиси Мерих Демиралга қизиқиб қолган.
24 ёшли футболчи Европанинг кўплаб жамоалари сафида ҳаракат қилган. Улар ичида "Фенербахче", "Сассуоло" ҳамда "Ювентус"лар мавжуд.
"Аталанта"да Демирални 24 миллион фунтга сотиб олиш шарти ҳам бор. "Реал" ҳамда "Атлетико" Туркия терма жамоаси вакили учун курашиши мумкин.