Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив - Хоразм
07/04 18:00 Машъал - Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон - Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

"Пахтакор" - "Навбаҳор" ўйини чипталари қанчадан сотилмоқда?

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" футбол клуби Суперлига 4-тур ўйинига чипталар сотуви бошланганини эълон қилади.

Яқинлашиб келаётган турда "Пахтакор" ўз майдонида Суперлиганинг марказий тўқнашувларидан бирида "Навбаҳор"ни қабул қилади ва ушбу ўйин учун чипталар сотуви бошланди.

Қизиқарли беллашувни "Пахтакор" стадионидан кузатишни истаган мухлислар чипталарни Iticket.uz кассаларидан ва онлайн тарзда ушбу оператор сайтидан харид қилишлари мумкин. Чипталар онлайн сотиб олинганда уларни қоғозга чоп этиш шарт эмас, чиптанинг электрон вариантини стадионга кириш эшигида электрон қурилмада (телефон, планшет) кўрсатиш кифоя. "Пахтакор" стадионидаги кассалар эса ўйин куни фаолият кўрсатади. Ўйин 1 апрель куни соат 19:00'да бошланади. Чипта нархлари оддий секторлар учун 30 минг сўм, CIP секторлар учун 100 минг сўм қилиб белгиланган.

"Навбаҳор" ишқибозларига чипталарни меҳмонлар мухлислари учун мўлжалланган 17-23 секторларга харид қилиш тавсия этилади.

Суперлигада дастлабки уч турдан кейин "Пахтакор" ва "Навбаҳор" 7 тадан очко тўплаган ҳолда турнир жадвали юқори поғонасида боришмоқда. Ишқибозларни "Пахтакор"даги ажойиб баҳсга таклиф этамиз", - дейилади "шерлар" матбуот хизмати хабарида.

Манба: "Пахтакор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 14:04, 22.03.2022.
Ўқилди: 3536 марта.
Фикрлар: 83 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик