«Манчестер Юнайтед» «Монако» ярим ҳимоячиси Орельен Чуамени хизматига қизиқиш билдирмоқда, дея хабар бермоқда Marca нашри.
Хабарда айтилишича, футболчи «Реал» томонидан қизиқиш бўлишига қарамай, Премьер-лига клубига ўтишни ўйламоқда.
Бундан ташқари, унга «Ливерпуль» ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Жорий мавсумда Чуамени «Монако» сафида Лига 1нинг 27 та ўйинида майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.