"Галатасарай" футболчиси Карим Октуркоглу АПЛ клублари назарига тушган. Хабарларга кўра, 23 ёшли ярим ҳимоячига "Тоттенхэм" ҳамда "Арсенал" қизиқиш билдирмоқда.
Истанбул клуби ўз футболчисини 20 миллион евро атрофида баҳолайди. Карим бу мавсумда 11 та гол ҳамда 9 та ассистга муаллифлик қилган. У учун "Атлетико" ва "Лион" ҳам даъвогар саналади.