Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

Анчелоттининг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган мураббий номи айтилди

Баҳо:
+ | -

"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти истеъфога чиқариладиган бўлса, унинг ўрнини "Мадрид" афсонаси Рауль Гонсалес Бланко эгаллаши мумкин. Бу ҳақда "Марка" нашри журналисти ўз нуқтаи назарини билдирди.

Ҳозирда ушбу мутахассис «Кастилья»ни бошқармоқда ва унинг натижалари ёмон эмас. Хусусан, ёш мадридликлар ўтган мавсумда ёшлар ўртасидаги Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишди.

"Раулда бошқарувчилик қобилияти бор. У футболчиларни яхши бошқаради. Бундан ташқари, у асосий жамоанинг барча ўйинчиларини яхши билади. Ҳозирда "Қироллик клуби"ни ундан яхшироқ биладиган мураббий йўқ.

Рауль «Реал Мадрид» тарихидаги энг яхши ўйинчилардан бири ҳисобланади. Мухлислар ўртасида ҳам унинг обрўси юқори. У клубга садоқатли. У футболчилар олдида нутқ сўзлашни билади. Боз устига, у журналистлар билан яхши муносабат ўрнатган. Рауль "Мадрид" учун янги Хави бўлиши мумкин. Айниқса, "эл-класико"даги 0:4 ҳисобидан кейин "Реал"га ҳам Хави каби характер ва харизмага эга бўлган ҳақиқий мадридист мураббий керак.

Раулга 4-3-3 тактик схемаси ёқади. У юқори прессинг тарафдори. Бошқача сўз билан айтганда, Раулнинг ўйин услуби ҳам Хавиникига ўхшаш. Мутахассиснинг яна бир хусусиятларидан бири — унга ҳақиқий марказий ҳужумчи билан ўйнаш ёқади. Ҳақиқий "тўққизинчи рақам" эса бўйи баланд ва кучли футболчи бўлиши керак.

Рауль "Қироллик клуби" бошқарувини қўлга оладиган пайт келди. У мураббий фаолияти билан бирга спорт директори вазифасини ҳам бажармоқда. Ўз вақтида "Реал"нинг икки буюк мурабибйлари – Луис Моловни ва Висенте дель Боске шундай вазифаларни бажаришган.

Албатта, мен Карло Анчелоттидан жуда миннатдорман, у ижойиб ишни бажаришда давом этмоқда. Умид қиламан, у Ла лига ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиқа олади. Карлога раҳмат, аммо «Реал Мадрид»нинг келажаги Рауль қўлида. Унинг вақти келди. У жамоани бошқаришга тайёр", — дея ёзди "Marca" нашри журналисти Роберто Гомес.

Манба: marca.com
Киритилди: 20:07, 23.03.2022.
Ўқилди: 8382 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.