"Фиорентина" клубда ижара асосида тўп сураётган ҳужумчи Кшиштоф Пентекнинг келажаги борасида ҳали бир қарорга келмаган.
Италия жамоаси футболчининг трансфер ҳуқуқларини “Герта”дан 15 миллион еврога сотиб олиши мумкин, бироқ "бинафшаранглилар" ҳозирда бу маблағни сарфлашга тайёр эмас, деб хабар беради La Repubblica.
26 ёшли польякнинг немис клуби билан шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган.
Кшиштоф "Фиорентина" учун А Серияда 8 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урган.