Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Сречко Катанец: «Терма жамоага айни вақтдаги энг яхши футболчилар чақирилган»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Navruz Cup—2022 мусобақаси олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

Navruz Cup—2022 мусобақасидан нималар кутаётгани ҳақида

Барча ўртоқлик ўйинларидагидек биринчи навбатда футболчиларнинг ҳолатини билиб оламан. Кейинги ўйинлар учун маълумот оламиз. Янги футболчиларни синаб кўриш учун яхши имконият бўлади. Энг асосийси, легионерларимиз ҳозир қандай формадалигини билиб олишимиз мумкин. Албатта, маҳаллий чемпионатдаги футболчиларни ҳам кузатишимиз мумкин. Одатдагидек, барча ўйинларда ғалаба қозонишни хоҳлаймиз.

Кутилаётган натижа ҳақида

Ҳеч қачон ўртоқлик ўйинларида натижани биринчи ўринга қўймайман. Ўзимизни бундай босим остида ушламаслигимиз лозим. Чунки бу ўртоқлик ўйини. Нимадир янгиликларни синаб кўришимиз мумкин, кам ўйин амалиётига эга бўлаётганларда имкон беришимиз мумкин ва ўйинчиларнинг биргаликдаги ҳаракатларини кузатиш лозим.

«Навбаҳор» футболчиси Жамшид Искандаров нима учун терма жамоадан чақирув олмагани ҳақида

Биламан, Суперлигада келажакда биз чақиришимиз мумкин бўлган жуда яхши футболчилар бор. Аммо терма жамоада жойлар чекланган. Ҳозир терма жамоада бўлиб турган футболчилар энг яхшилари деб ўйлайман.

Терма жамоанинг Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига нега чиқа олмагани ҳақида

Ўзимни ҳакам деб билмайман, аввалги жамоа нега мундиалга чиқа олмаганидан хабарим йўқ. Бунга баҳо беришим нотўғри. 2021 йилги мавсумда Ўзбекистон чемпионатида «Пахтакор» чемпион бўлди. Чемпионлик тақдири жуда эрта ҳал бўлганди. Ҳозир эса янги мавсум бошланди. Бу ҳақида бирор нарса дейиш қийин.

Легионерлар ҳақида

Мендан Искандаров ҳақида сўрашди. Ўтган йили Жанубий Кореяда ўйнаган Икром Алибоев, Рустам Ашурматовни кузатдик. Нима учун улар Ўзбекистон чемпионатига қайтиб келаётганини сўраш керак. Шаҳбоз Умаров ва Жасур Яхшибоевни термага чақиришим учун, уларнинг клубдаги ўйинини кўришим керак. Лекин улар охирги пайтлар ўйнамаяпти. Бизда муаммолар бор. Масалан, Элдор Шомуродов ҳам доимий равишда ўйнамаяпти. Жалолиддин Машарипов ҳам сўнгги вақтларда ўйнашни бошлади, Остон Ўрунов ҳам кам ўйин амалиётига эга бўлмоқда.

Менинг ишим футболчиларни жамоа сифатида шакллантириш ва энг яхшиларини терма жамоага жалб қилиш. Аммо охирги пайтларда уларнинг ўйнаётганини кўрмаяпман. Шу боис бизга шундай ўртоқлик ўйинлари зарур. Футболда ҳеч қачон олдиндан аниқ гапира олмайсиз.

Иброҳимхалил Йўлдошев ва Ҳусайн Норчаевни Олимпия терма жамоасидан чақириб олиши мумкинлиги ҳақида

Нега улар Олимпия терма жамоасида бўлади деб ўйлаяпсиз? U-23 терма жамоаси Осиё чемпионатида қатнашади, биз ҳам Осиё Кубогига чиқишимиз лозим. Агар ўша вақтда улар керак деб ҳисобласам, терма жамоага чақирилади. Уларнинг позициясида кўплаб футболчиларимиз бор, аммо вазиятга қараймиз.

Терма жамоа ҳужумида ўз клубида тўлиқ ўйнаётган футболчилар ёки Элдор Шомуродов ўйнаши ҳақида

Элдор Шомуродов майдонга тушади. У жамоа сардори. Жуда кўп бу саволларга жавоб берганман. Бизда Жалолиддин Машарипов, Отабек Шукуров бор, уларнинг барчаси жамоанинг етакчилари. Жамоада учта сардорлик боғичи бўлмагани учун, сардорлик Элдорга берилган. Чунки Шомуродов терма жамоада қолганлардан кўра кўпроқ тўп сурган.

Бир стадионда кетма-кет иккита ўйин ўтказилишига муносабати ҳақида

Наманганда бошқа стадион борми? Бундай даражадаги икки ўйин кетма-кет битта майдонда ўтиши билмадим қандай бўлади? Биринчи ўйиндан кейин майдонга жуда катта зарар етиши аниқ. Чунки ёмғир кўп ёғяпти. Албатта, бу баҳона бўлмаслиги лозим. Ҳолат биз учун ҳам, Қирғизистон терма жамоаси учун ҳам бир хил бўлади. «Навбаҳор»—«Насаф» учрашувидан сўнг майдонга тушиб кўргандим, ҳолати яхши эмасди. Бу табиий ҳол. Охирги пайт жуда кўп ёмғир ёғмоқда.

25—29 март кунлари Намангандаги «Марказий» стадионида Navruz Cup—2022 халқаро ўртоқлик мусобақаси бўлиб ўтади. Ушбу турнирда Ўзбекистон миллий терма жамоасидан ташқари Уганда, Тожикистон ва Қирғизистон терма жамоалари иштирок этади. Ўзбекистон терма жамоаси 25 март куни ярим финал босқичида Қирғизистон терма жамоаси билан баҳс олиб боради.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:40, 24.03.2022.
Ўқилди: 3744 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.