Кириш Регистрация

Бурак Йилмаз терма жамоадаги фаолиятини якунлади

Баҳо:
+ | -

Туркия ва “Лилль” ҳужумчиси Бурак Йилмаз терма жамоадаги фаолиятини якунлаётганини маълум қилди.

"Пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлганимизда, мен ўзимга бу ҳал қилувчи дақиқа эканлигини айтдим. Ҳафсалам пир бўлди, чунки мен бир сония ҳам ноаниқ зарба беришимни тасаввур ҳам қилмаганман. Узр сўрайман.

Бундай ўйиндан кейин тугатишни хоҳламаган бўлардим, лекин ўйинни давом эттириш тўғри эмас деб ўйлайман. Менинг қарорим ҳиссий эмас. Мен уни анча ўйлаб қабул қиляпман. Аммо агар ғайриоддий бир нарса юз берса, мен ёрдам беришга тайёрман", - дейди Йилмаз.

Йилмаз Туркия терма жамоаси сафида 77та ўйин ўтказиб, 31та гол урган. Бу кўрсаткич бўйича 36 ёшли ҳужумчи 112 ўйинда 51 гол урган Хоқон Шукурдан кейин иккинчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 15:20, 25.03.2022.
Ўқилди: 912 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.