Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Александр Крестинин: «Ўзбекистонга қарши ўйинда иккинчи бўлимда чарчаб қолдик»

Баҳо:
+ | -

Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи Александр Крестинин Navruz Cup мусобақаси доирасида Ўзбекистонга қарши бўлиб ўтган ўйин (1:3) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

— Ўйин ҳақида фикрларингиз.
— Ўзбекистон терма жамоасини ғалаба билан табриклайман. Қизиқарли ўйин бўлди. Иккинчи таймда ўйинимиз чиқмади. Икки бўлимда икки хил ўтказдик. Биринчи бўлимда деярли идеал ўтказгандик, иккинчи тайм эса ўхшамади.

— Аввалги учрашувларга қараганда таркибда янгилар кўп эди. Иккинчи бўлимда футболчилар жамоа бўшашгандек кўринди. Бунинг сабаби нимада?
— Тўғри таъкидладингиз, аммо футболчилар бўшашишмади, балки жисмоний жиҳатдан толиқиб қолишди. Бу хатолар эмас, бу бизнинг айни пайтда ҳолатимиз. Иккинчи бўлимда чарчаб қолдик. Биринчи бўлимда эса ёмон ҳаракат қилмагандик. Рақиб майдонида жамоавий прессинг ишлатиб, тўпни бир неча марта олиб қўйдик. Бунинг учун эса кўп куч сарфладик ва иккинчи бўлимда хатоларга йўл қўя бошладик. Ишончлироқ ҳаракат қилиш керак эди. Хатолар кўпайгани сари куч кўп сарфланади. Бу хатоларни тўғирласа бўлади.

— Учинчи ўрин учун баҳсда Тожикистонга қарши ўйин кутиб турибди. Бу жамоа билан Осиё кубоги саралаш босқичида ҳам Қирғизистонга рақиб ҳисобланади. Бу ўйинда қандайдир сирли юришлар бўладими? Ёки фақат натижа учун ўйнайсизми?
— Қандай сирли юришлар? Июнь ойигача ҳали икки ярим ой вақт бор. Бу ерда ҳеч қандай сир йўқ. Бир ўйин бошқасидан фарқ қилади. Ҳозирда яхши спарринг рақиб топиш осон эмас. Шунинг учун Тожикистонга қарши яхши ўйин бўлади. Жамоа март ойида бошқача, июнь ойида бошқача ўйин кўрсатиши мумкин.

Киритилди: 23:23, 25.03.2022.
Ўқилди: 2969 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.