«Барселона» президенти Жоан Лапорта жорий мавсумда «Реал»да пасайиш юз бериб, "кўк-анорранглилар" Ла лигада ғолиблик учун курашишига ишонмоқда.
–«Бернабеу»да қозонилган 4:0 ҳисобидаги ғалаба кучли ўйинчиларнинг эътиборини «Барса»га жалб қилиши мумкин?
– Бизнинг лойиҳа тезлик олаётгани кўриниб турибди, албатта ушбу натижа ёрдам беради. «Барса» ўз ўйини билан бутун дунё учун эталон бўлиши мумкин.
Бу яхши натижа ва у ҳар жиҳатдан бизнинг фойдамизга ишлайди. Биз "Барселона" мухлисларига қувончли лаҳзаларни қайтариш йўлидан кетаётганимизни исботлайди. Президентликнинг илк босқичида ўз олдимга қўйган асосий мақсадлардан бири шу эди. Биз буни уддалаймиз, деб ўйлайман. Ҳозирча фақат совринлар етишмаяпти.
«Реал» устидан қозонилган ғалабадан улкан завқ олдим. Энди эса чемпионлик учун курашишимизни истайман. Совринларга қўлга киритган ҳолда қувончни қайтаришимиз лозим.
– Ла лигадаги чемпионлик кураши ҳақида гапиряпсизми?
– Ҳа, мен шу ҳақда гапиряпман. Чунки жамоа ўсишда давом этяпти. Мавсум давомида пасайиш ва кўтарилишлар рўй берди. Назаримда, «Реал»да пасайиш бошланади. Чунки, Анчелотти йил давомида фақат 13-14 ўйинчи хизматидан фойдаланди. Биз эса таркибдан кенгроқ фойдаланиб келяпмиз.
Мавсум бошида бизда муваффақиятсизликлар бўлди, аммо ҳозир "Барса" яхши формага кириб олди. Чемпионлик учун курашиш умидида мавсумнинг ҳал қилувчи палласига киришяпмиз. Ҳозир 12 очко ортда қоляпмиз. Агар «Райо»га қарши қолдирилган ўйинда ғалаба қозонсак, «Реал» билан 9 очкони ташкил этади.
Биз эса қолган барча ўйинларда ғалаба қозониш ҳақида ўйлашимиз зарур. Бу жиддий синов, бизга эса бундай синовлар ёқади. Клубимизнинг менталитети шундай.