«Барселона» президенти Жоан Лапорта жамоа аъзоси Усмон Дембеле ҳали ҳам янги шартнома имзолашга розилиги ҳақида маълум қилмаганини айтди. Франциялик футболчининг клуб билан шартномаси шу ёзда тугайди.
«Ҳозирда бизда Дембеле фаолиятини «Барселона»да давом эттиришни хоҳлаётгани ҳақида ҳеч қандай хабар йўқ», - деди Лапорта.
24 ёшли Дембеле 2017 йилдан буён «Барселона» сафида тўп суради. Олдинроқ «ПСЖ» футболчисига қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.