Кириш Регистрация
12/05 00:00 Атлетик Бильбао 2-2 Осасуна
12/05 15:30 Лацио 2-0 Эмполи
12/05 17:00 Кадис 1-0 Хетафе
12/05 18:00 Женоа 2-1 Сассуоло
12/05 18:00 Верона 1-2 Торино
12/05 19:00 Нефтчи 2-2 Андижон
12/05 19:00 Сўғдиёна 1-2 Навбаҳор
12/05 19:15 Атлетико 1-0 Сельта
12/05 20:30 Ман. Юнайтед 0-1 Арсенал
12/05 21:00 Ювентус 1-1 Салернитана
12/05 21:30 Валенсия 0-0 Райо Вальекано
12/05 23:45 Аталанта 2-1 Рома
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 21:30 Лечче - Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина - Монца
14/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона - Реал Сосьедад
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити

Афсонавий қайтишлар ҳақида билиб олинг

Баҳо:
+ | -

Улар шунчаки бутсасини деворга илгиси келмади. Шундай футболчилар борки, улар футболдан кетиб, яна қайтган. Қайтганда ҳам ўзини юлдузга айлантирган жамоасига қайтади. Бугун ана шундай номлар ҳақида гап боради.

Петр Чех

«Челси» афсонаси 2019 йилда «Арсенал» сафида сўнгги бор кўриниш берганди. У «Эмирейтс» стадионидаги тўрт йиллик хизматидан кейин, футболдан кетганини эълон қилади. Чех «Челси» билан 11 йил давомида бирга бўлди ва 4 марта мамлакат чемпионига айланди. У жонажон клубига қайтиб, техник маслаҳатчи ролини бажара бошлади. 39 ёшли Чех, 2020 йилда «Челси» сафига захирадаги дарвозабон сифатида киритилган эди.

Пол Скоулз

«Олд Траффорд»ни тарк этганидан олти ой ўтиб, Скоулз яна «қизил иблислар» сафига қайтади. Фергюсон ундан жамоанинг ярим ҳимоясида катта муаммолар борлигида фойдалана бошлайди. Ўша пайтларда Фил Жонс ҳамда Фабио Силвалар жуфлиги марказни эгаллар эди. Скоулз эса ҳар иккисидан бирининг йўқлигини сездирмаслик учун фойдаланилади. Футболчи 2011-2012 йилги мавсумда жами 21 та ўйин ўтказади. Ўша йили «МЮ» иккинчи ўринни эгаллаган эди. Пол Скоулз кейинги мавсумда яна бир бор АПЛ чемпиони бўлишга эришган. Кейин эса бемалол «нафақа»га чиқиб кетади.

Йохан Кройф

Нидерланд футболчиси футболга ўта кучли муҳтожликдан қайтишга мажбур бўлган. 31 ёшли Кройф ўша пайтда футболга қайтиши ҳақида шундай ёзганди: «Мен чўчқа фермасига пул тикиб, миллионларни йўқотдим. Бу эса мени футболга қайтишга мажбур қилди». У ўз нафақасидан кўп ўтмай, 1978 йилда яна футболга қайтиб, «Лос Анжелс Ацтекс» клубида ўйнай бошлайди. Ҳужумчи кейинчалик ўз юртига қайтиб, «Аякс» ҳамда «Фейеноорд» сафида муваффақият қозонди. У 1984 йилдагина футболдан бутунлай кетган.

Арьен Роббен

Яна бир «учар голландлар»дан бири, «Челси»нинг собиқ юлдузи Роббендир. У ҳам қайтиш қилган футболчилардан. Аммо унинг сабаби инсонга кўпроқ таъсир қилади. Роббен 2020 йилда ўзини тарбиялаган клуб бўлмиш «Гронинген» билан битим тузган. 37 ёшли футболчи «Бавария» сафида катта ютуқларга эришганди. Аммо унинг ўз юртидаги ишлари унчалик ҳам омадли бўлмади. Роббен бир мавсум давомида атиги 6 та ўйинда қатнашди. У 2021 йилда қайтадан бутсаларини михга илишга мажбур бўлади.

Йенс Леманн

2008 йилда «Арсенал»ни тарк этиб, футболдан кетганини эълон қилган афсонавий немис футболчиси, иккинчи марта «тўпчилар»га ёрдамга келади. У бир мавсумга 2011 йилда, Венгер жамоасида захира дарвозабони вазифасини бажарган. 42 ёшли футболчи асосий посбон Альмуния машғулотларда жароҳат олгач, «Блэкпул» билан ўйинда иштирок этади. Ўшанда «Арсенал» 3-1 ҳисобида ғалаба қозонади. Аммо Леманнга дарвозани даҳлсиз сақлаб қолиш насиб этмайди.

Денилсон

Бразилиялик машҳур футболчи Денилсон яқиндагина ҳаммани ҳайратга солиб, 44 ёшида футболга қайтганди. Собиқ «МЮ» юлдузи бир пайтлар жаҳоннинг энг қиммат футболчисига айланган. Вингер орада 12 йиллик танаффусдан сўнг, Бразилиянинг пастки дивизон жамоаси «Ибис» билан шартнома имзолади. Денилсон 1996-2003 йиллар давомида 61 марта миллий терма жамоа сафида ҳаракат қилган. У 2002 йилда Жаҳон чемпионатида зафар қучган эди. Денилсон де Оливейранинг 1998 йилдаги «Сан-Паулу»дан «Реал Бетис»га 21,5 миллион фунтга трансфер қилиниши, уни энг қиммат футболчига айлантиради...

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 22:18, 26.03.2022.
Ўқилди: 933 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.