Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Жоржиньо — Италиянинг муваффақиятсизлиги рамзи(ми?)

Баҳо:
+ | -

Олти ой олдин у "Олтин тўп"га даъво қилган эди, энди эса Македонияга қарши ўйинда ҳалокатли хатога йўл қўйди.

Италия терма жамоаси 2022 йилги жаҳон чемпионатига чиқиш ҳуқуқи учун плей-офф мини-турнирининг ярим финалида Шимолий Македонияга сенсацион тарзда мағлуб бўлди – 0:1. “Скуадра Аззурра”нинг шармандали мағлубияти тимсолларидан бири ярим ҳимоячи Жоржиньо бўлди.

Ярим ҳимоячи учун биринчи огоҳ қўнғироғи Евро-2020 финалида Англияга қарши ўйиндан кейинги пенальтилар сериясидаги ноаниқ зарбаси бўлиши керак эди. Кейин улар бунга унчалик аҳамият беришмади, чунки барибир Италия турнирда ғолиб чиқди.

Бироқ кейинчалик футболчининг ўзи ҳам бўлиб ўтган воқеадан жиддий хавотирда эканини тан олди: “Одамлар бу муҳим эмас, дейишади, лекин мен учун бу муҳим. Ғалаба қозонган бўлсак ҳам, бу мени хафа қилади. Жин урсин, мен жамоадошларим ҳафсаласи пир қилдим. Ўша пайтда улар менга жуда ишонишди”.

Италиялик футболчи қора ананани кузда ҳам давом эттирди. Сентябрь ойида ЖЧ-2022 саралаш босқичида Швейцария билан ўйинда Жоржиньо яна пенальтидан фойдалана олмади. Швейцариялик дарвозабони Янн Зоммер зарба беришдан олдин ярим ҳимоячининг сакраш билан қилган ҳийласини аниқлади ва 11 метрлик зарбани осонликча эгаллаб олди. Ўйин дуранг билан якунланди - 0:0.

“Мен хатойимдан жуда ғазабдаман, хафа бўлдим ва жуда афсусдаман, чунки бу ўйиндаги муҳим дақиқа эди. Мен масъулиятни ўз зиммамга оламан, жамоа ғалаба қозонишга ҳақли эди ва менда ҳисоб очиш имконияти пайдо бўлди. Мен хатога йўл қўйдим ва ҳаммасини барбод қилдим", деган эди 30 ёшли футболчи ўйиндан кейин.

Ноябрь ойида Швейцария билан жавоб ўйинида Жоржиньо яна пенальтида адашди. Бу сафар у дарвозадан юқорига зарба берди. Ва яна Италия ғалаба қозона олмади - 1:1. Иккита ўтказиб юборилган пенальти туфайли “адзуррилар” тўрт очколик фарқни йўққа чиқарди ва Мурат Якин жамоасига йўл бериб, гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади.

Италия ўтиш ўйинларига йўл олди, у ерда ярим финалда Шимолий Македония қарши тушди. Италияликлар бутун ўйин давомида устунлик қилишди ва ўйинни назорат қилишди, аммо иккинчи бўлимга қўшиб берилган иккинчи дақиқада Роберто Манчини шогирдлари кулгили тарзда гол ўтказиб юборишди. Майдон марказида Алессандро Бастони тўп учун курашда ютқазиб қўйди. Тўп Жоржиньонинг белига тегиб, Александр Трайковскига етиб келди. Жоржиньо рақибдан тўпни олиб қўйиш ва позиция танлашдаги хатони тўғрилаш ўрнига, қўлларини юқорига кўтариб, македонияликнинг қоида бузгани ҳақида ҳакамга ишора қила бошлади. Натижада, Трайковски бемалол зарба ҳолатига кирди ва Жанлуиджи Доннаруммани ожиз қолдирди.

“Нима бўлганини тушунтириш қийин. Бу мен учун жуда оғриқли. Ўйлашимча, биз вазиятлар яратишда муаммоларга дуч келмадик. Аммо улардан фойда чиқариш ҳеч биримизга насиб қилмади”, деди Жоржиньо ўйиндан кейин.

Италиялик футболчи саралаш босқичида амалга оширилмаган 11 метрни ҳам эслади: “Швейцарияга қарши ўйинларда урилмаган иккита пенальти ҳақида ўйлаш ҳалигача алам қилади. Бу мени бутун умрим давомида таъқиб қилади. Бундай юк елкамда абадий қолади”.

2021 йил охирида Жоржиньо "Олтин тўп" учун асосий даъвогарлардан бири деб қаралди. Камтарин ярим ҳимоячи биринчи навбатда совринларни қўлга киритгани учун эмас, балки жамоаларининг ўйин услубини ўзгартириш ва уларни бутунлай бошқа даражага олиб чиқишдаги улкан ҳиссаси учун мақтовга сазовор бўлди. Жаҳон футболидаги асосий индивидуал мукофот учун якуний овоз беришда италиялик учинчи ўринни эгаллади. Бу позициядаги футболчи учун ажойиб ютуқ.

Ажабланарлиси шундаки, орадан бир неча ой ўтгач, Жоржиньонинг ўша шон-шарафидан асар ҳам қолмади. У ўз хатолари билан “адзурри”ни Қатардаги жаҳон чемпионатига бориш имкониятидан маҳрум қилди ва буни умрининг охиригача эслаб қолса керак.

Киритилди: 23:16, 26.03.2022.
Ўқилди: 1836 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.