Кириш Регистрация
01/06 19:30 Бунёдкор 0-3 Нефтчи
02/06 00:00 Боруссия Д 0-2 Реал Мадрид
02/06 19:00 Андижон - Пахтакор
02/06 19:30 Насаф - Локомотив
02/06 21:00 Аталанта - Фиорентина

Кристианнинг буюк қайтиши

Баҳо:
+ | -

Куннинг энг яхши ҳикояси

Ушбу қийин пайтларда барчамиз ижобий ва умид бахш этадиган яхши ҳикояларга муҳтожмиз. Айнан шундай воқеа шанба оқшомида Амстердамдаги "Йохан Кройф Аренa"да содир бўлди. У ерда ЖЧ-2022 йўлланмасини қўлга киритган Нидерландия ва Дания терма жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказди. Аммо бу ҳолатда натижа ва баъзи тактик тафсилотлар иккинчи даражали.

Асосий воқеа - Кристиан Эриксен ўтган йилнинг 12 июнида бўлиб ўтган драмадан бери биринчи марта яна Дания терма жамоаси либосида майдонга тушди. Бу 47-дақиқада Йеспер Линдстремни алмаштирганда содир бўлди. Бир дақиқадан сўнг Эриксен гол урди - бу унинг футболга қайтганидан кейинги биринчи голи.

Бу Амстердамда, даниялик ўсмирлик чоғида келган ва тўрт йил давомида ўзининг Европадаги буюк карьерасини бошлаган клуб - "Аякс"нинг уй стадионида содир бўлгани рамзий маънога эга. Айнан Амстердам ёшлар жамоаси билан Эриксен бир муддат машғулот ўтказди ва футболга қайтишга тайёрланди.

Финляндияга қарши ўйиннинг биринчи бўлими якунида Эриксен юрак хуружига учради. У ҳушини йўқотиб, майдонга йиқилди. Яхшиямки, Дания жамоаси шифокорлари Кристианнинг ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлишди. Бир неча кундан сўнг ярим ҳимоячига юракни назорат қилувчи кардиовертер-дефибрилатор қурилмаси ўрнатилди.

Декабрь ойи ўрталарида Эриксен ўйнаган "Интер" футболчи билан шартномани ўзаро келишув асосида бекор қилганини эълон қилганди. Бу қарорга Италия тиббиёт қонунчилигига кўра, А Серияда имплантация қилинган юрак стимулятори билан ўйнаш тақиқлангани сабаб бўлди.

“Клуб Крисни қўллаб-қувватлайди ва унга келажакда энг яхши тилакларни тилайди. Энг яхши лаҳзалар, голлар ва ғалабалар, Скудетто байрами пайтида мухлислар билан қучоқлашиш – буларнинг барчаси "Интер" тарихида қолади, шунингдек, клуб ва Кристиан ўртасидаги мустаҳкам ва ажралмас ришта", — дейилганди "Интер"нинг Кристиан билан хайрлашув хабарида.

Эриксеннинг ўзи футболга қайтиш ва фаолиятини давом эттириш истагини билдирди.
"Менинг орзум – Дания терма жамоасига қайтиш ва яна "Паркен"да ўйнаш. Мен барча муаммолар ўтмишда эканлигини ва яна терма жамоада ўйнашим мумкинлигини исботламоқчиман", деди у январь ойида Даниянинг DR телеканалига берган интервьюсида.

Қишки трансфер ойнасининг сўнгги кунида Эриксен "Брентфорд" билан шартнома имзолади - Англияда юрак стимулятори билан ўйнаш учун ҳеч қандай қонуний тўсиқлар йўқ эди. Унга жамоага қўшилиб кетиш учун бироз вақт керак бўлди, шунинг учун у биринчи ўйинини 26 февралгача ўтказмади ва "Ньюкасл"га қарши ўйинда захирадан майдонга тушди. У "Норвич" ва "Бёрнли" билан ўйинларни тўлиқ ўтказган ва ҳатто битта голли узатмани амалга оширган.

"Мен жуда бахтли одамман.Менга ёрдам берган оилам, ота-онам, фарзандларим ва бир қанча шифокорлар. Уларнинг бошидан кечирганлари мен бошдан кечирганимдан ҳам оғирроқ", - деди Эриксен "Ньюкасл" билан ўйиндан кейин. Кристиан Эриксен шу тариқа ҳаммага сабр-матонат, футбол ўйнашга бўлган иштиёқини кўрсатиб қўйди.

Футболни севинг!

Киритилди: 12:08, 27.03.2022.
Ўқилди: 2061 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.