Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Олий Лига томошабинлари сони қандай аниқланмоқда?

Баҳо:
+ | -

Кўпчиликни ўйингоҳга мухлисларнинг сонини аниқлаш тизими қизиқтирса керак.

Олдинлари томошабинлар сони ўйингоҳнинг сиғимига қараб аниқланар эди. Мисол учун 1-сектор 2000 кишига мўлжалланган бўлиб, секторнинг ярми тўлган бўлса 1000 киши деб эътироф этиларди.

Биламиз, олий лига учрашувларида мухлислар сони сотилган билетларга қараб аниқланади. Яъни 5000 та чипта сотилган бўлса, демак шунча мухлис ўйингоҳга ташриф буюрган бўлади. Лекин бизда билетсиз кирадиган мухлислар ҳам талайгина. Шунинг учун тўла турган ўйингоҳдаги мухлислар сони 7-8 минг деб қайд этилади.

Ўтган мавсум олий лигага қайтган "Бухоро" ўз аренасига мухлисларни ҳам қайтара олди. Ўз майдонидаги учрашувларда камида 20 минг томошабин учрашувни кузатганлигини қайдномалардан билиб турар эдик. Аммо учрашувдан олинган лавҳаларда бу сон акс этмагандек бўларди. Ёки бўлмасам бир пайтлар пойтахтдаги стадионларлар ўйин пайтида ҳувиллаб ётган бўлсада, қайдномада мухлислар сони кўп келтирилар эди.

Биринчи лигада томошабинлар сони антиқа йўллар билан аниқланиши мени ҳайрон қолдирди. Лигадаги бир учрашувда захира ҳаками ўйингоҳ ходимининг олдига келиб: - Бугун нечта мухлис келди деб ахборот берайлик?, деди. Шунда стадион ходими: - 400-500 тадан кўп деб берманг, деди. Сўнгра ҳакам ўйланиб турдида 309 та келди деб, хонасига кириб кетди!

Ажойиб усул а? Лекин ўша учрашувда стадионга камида 1000 та мухлис ташриф буюрган эди. Бундан келиб чиқадики 1-лигада сотилган чипталар ҳисобланмасдан, таваккалига томошабинлар сони "кашф" этилади!

Бундан ташқари яна бир ҳолат борки, бу 1-лига у ёқда турсин олий лигада ҳам кўп учраб туради. Биламиз, ўйин давомида майдондаги ҳакамларнинг ишини назоратчи баҳолаб боради. Лекин назоратчилар учрашувнинг охиригача ўйинни синчковлик билан кузатишмаслигига кўп бора гувоҳ бўлганмиз. Баҳс якунланишига 2-3 дақиқа қолган фурсатда учрашув назоратчиси ўз буюмларини йиғиштириб, ўйингоҳни тарк эта бошлайди. Агар ўйиннинг сўнгги сонияларида ҳакамлар ўта қўпол хатоларга йўл қўйса-ю, бундан назоратчи бехабар қолиб кетса нима бўлади? Наҳотки назоратчилар ўз ишига профессионал тарзда ёндашмаса? Бундай ҳолатлар машҳур назоратчилар (собиқ ҳакамлар) билан содир бўлишига нима дейсиз?

Хуллас, ҳали футболимизда МАЙДА муаммолар қалашиб ётибди.

Манба: www.lochinlar.uz
Киритилди: 14:35, 25.04.2012.
Ўқилди: 6567 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3282]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2148]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1874]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1858]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1825]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1628]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1626]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1598]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1553]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1490]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик