Британиянинг The Sun нашри Львовнинг «Рух» жамоасини уруш давридаги ҳаёти ҳақида мақола чоп этди.
Шунингдек, мақола муаллифи футболчилар ва «сариқ-қоралар»нинг фахрий президенти билан Россиянинг ҳарбий операцияси пайтидаги кундалик ҳаётига қандай таъсир қилгани ҳақида суҳбатлашди. Қуйида мақоладан иқтибос келтирамиз.
Григорий Козловский «Рух» ФК президенти: Агар Львовга душман келса, ҳамма қўлига қурол олиб, охиригача туради. Шу жумладан, футболчилар ҳам. Кейин эса Россия Украинага ҳужум қилганидан афсусланади" - деди Козловский.
Богдан Тымовчук, «Рух» матбуот хизмати ходими: Авваллари биз футболчилар яхши формада бўладими, уч очкони қўлга кирита оламизми, деган хавотирда бўлардик. Энди биз фақат уруш ҳақида қайғурамиз. Бизнинг "Инстаграм" саҳифамиз ўйинчилар ҳақидаги хабарларга тўла бўларди ва ҳозир эса ушбу саҳифамиз қочқинлар ва ҳарбийларга ёрдам бериш учун фойдаланилмоқда" - деди Тымовчук.