Италия терма жамоасининг собиқ футболчиси Алессандро Дель Пьеро мамлакат бош жамоасининг ЖЧ-2022га чиқа олмагани ҳақида фикр билдирди.
Италияликлар саралаш турнири ярим финалида Шимолий Македонияга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берганди.
«Бу бахтли он эмас. Бу қандайдир драматик вазият. Келинг, кейин нима бўлишини кўрамиз. Олдинда бизни ўйинлар кутиб турибди ва жамоа курашга қайтиши, мухлислар учун масъулиятни ўз зиммасига олиши керак. Йигитлар буни уддалашади, аммо бугун омадсиз мағлубиятдан кейин келажак ҳақида ўйлаш қийин», — деди Дель Пьеро.
Италия футболи раҳбарияти Роберто Манчини ишдан бўшатиш ниятида эмас. Мутахассиснинг "Скуадра Адзурра" билан шартномаси 2026 йилгача амал қилади.