Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Д.Турдиалиев: "Челси"-"Бавария" финалини орзу қилганман"

Баҳо:
+ | -

"Бавария" "Челси" сингари ҳимояда ўйнашга интилмайди. Лекин рақибни тўпсиз қолдиришнинг уддасидан чиқиши мумкин.

Кўп нарса, шунингдек, Роналдунинг индивидуал маҳоратига боғлиқ. У ўсди. Илгарилари Криштиану кучли жамоаларга карши "йўқолиб" қолган бўлса сунгги 2 йил ичида аксинча "Реал"нинг сеҳрли тайёқчасига айланди ва айнан муҳим учрашувларда унинг етакчилик маҳорати яққолрок намоён бўлмоқда.

Агар мюнхенликлар Роналду муаммосини ҳал этишса, ҳаттоки ютуққа эришишлари ҳам мумкин. Ўз навбатида "Бавария"да мезбонларни ранжитиши мумкин бўлган бир эмас бир неча футболчилар мавжуд: Рибери, Роббен, Олич каби футболчилар учун қайси рақиб билан ўйнашнинг аҳамияти йўқ.

Шундай экан, биз бугун икки ажойиб футбол мактаб вакиллари тўқнашуви гувоҳига айланамиз ва у кечаги ярим финалдан кўра анча қизиқ ўтиши аниқ. Мен плей-офф босқичига қуръа ташлангандаёқ " Челси"-"Бавария" финалини орзу қилганман. Унинг ярми амалга ошди. Балки бу кеча унинг иккинчи қисми ҳам рўёбга чиқар. Шунда бир оз бўлса ҳам "Реал" ва "Барселона" ҳақидаги жазавалардан қутулармидик…

Яна ким билади дейсиз…

Давлат ТУРДИАЛИЕВ,
"Спорт" телерадиоканали бош директори

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:39, 25.04.2012.
Ўқилди: 6473 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.