Кириш Регистрация

«Челси» футболчиси ижтимоий тармоқда тарқалган видео сабаб танқидга учради (фото)

Баҳо:
+ | -

«Челси» ҳимоячиси Бенжамин Чилуэлл йўлбарс билан арқон тортиш ўйнаган видеоси учун танқидга учради, деб ёзмоқда The Sun.

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеода Чилуэлл Флоридадаги истироҳат боғида йўлбарс билан курашаётгани, у ерда йиртқич гўшт боғланаган арқоннинг бир учини панжара ичидан тишлагани, «Челси» ҳимоячиси эса қарама-қарши йўналишда уни тортаётгани акс этган. 

Ҳайвонларга шафқатсизликнинг олдини олиш бўйича Британия Қироллик жамияти (RSPCA) расмий баёнотида видеога салбий муносабатда бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Чилуэлл 2021/2022 йилги мавсумда Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 5-тури доирасида Туриннинг «Ювентус» клубига қарши ўйинда (4:0) жароҳат олган эди. Футболчининг тиззасининг хочсимон боғлами йиртилгани ташхиси қўйилган.

 

Киритилди: 17:47, 28.03.2022.
Ўқилди: 3295 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.