Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

Иван Бошкович: «Мақсадим — бу йил кўпроқ гол уриш!»

Баҳо:
+ | -

“Насаф”нинг черногориялик легионери Иван Бошкович билан ушбу суҳбатимизни уюштириш озроқ муаммо бўлди. Нега десангиз, Иван ҳамиша банд эди. Яъни, у бошқа жамоадошлари билан бўладиган машғулотлардан ташқари ҳам ўзи якка ҳолда кўп шуғулланаётган экан.

Бу ҳақда суҳбатимиз давомида Иваннинг ўзи ойдинлик киритди. Иван билан суҳбат давомида менда шундай таассурот уйғондики, гўё биз жуда кўпдан бўён танишлардек. У анча очиқкўнгил инсон эканлигига амин бўлдим. Иван тўғрисида ҳозир мухлислар ўртасида қарама-қарши фикрлар жуда кўп учрайди. Умид қилардимки, у тез орада ўзи ҳақидаги салбий фикрларни ўзгартира олади. Суҳбатдан сўнг буни ич-ичимдан жуда ҳоҳладим.

Иванга биринчи саволимиз анъанавий бўлди:

- Иван, мухлисларимизга, аввало, туғилган жойинг, оиланг ва болалигинг ҳақида сўзлаб берсанг.

- Мен Черногориянинг Данилов шаҳрида 1982 йил 1 январда таваллуд топганман. Оиламиз унча катта эмас: ота-онам, акам ва мен. Уйланганман. Болалигим ҳам она шаҳримда ўтган.

- Футболга кириб келишинг қандай бўлган?

- Шаҳримиздаги биз яшаётган уйнинг ёнида футбол майдони бор эди ва бу майдонда ҳар куни футбол томоша қилиш имконига эга бўлганман. Футболга бўлган қизиқиш менда шу ерда уйғонган. 11 ёшимдан астойдил футбол ўйнай бошладим. 16 ёшимдан “Искра”, “Сужеска” футбол жамоаларида тўп тепганман. 19 ёшимда мени Франциянинг Анжир шаҳридаги шу ном билан аталадиган футбол клубига таклиф қилишди. У ерда ушбу жамоа сафида икки йил ўйнадим. 

- “Насаф”га келгунча яна қайси жамоаларда ўйнагансан?

- 2005 йилнинг бошидан 2006 йилнинг ярмигача Черногориянинг “Будучност Подгорица” футбол клубида, ундан сўнг 2007 йил июль ойигача Сербиянинг “Вожводина” ва “Борач” футбол клубларида ўйнадим. Шундан сўнг Черногориянинг “Грбаль” жамоасига ўтдим. Мен ушбу клуб сафида 28 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилишга эришдим ва тўпурар бўлганман.

- Мана 2011 йилдан буён “Насаф” сафидасан. Умуман, “Насаф”га келишинг қандай содир бўлган?

- Мени 2011 йили “Насаф” сафига  А.Демьяненконинг шахсан ўзи таклиф қилган. Менимча, у кишида охирги пайтда “Грбаль” жамоасида ўтгазган ўйинларим манзур бўлган бўлса керак. Бизнинг илк учрашувимиз Анталия шаҳрида бўлиб ўтди. Ўша пайт “Насаф” у ерда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказаётган эди. Мен 5-6 кун кўрикда бўлдим ва шундан сўнг шартнома имзоладим.

- Сени мухлислар “Бошкогол” деб аташади. Бунга сен қандай қарайсан?

- Демак, бу мени фақат гол уришлигим кераклигини англатади, шундайми? Буни тўғри тушунаман, сизга тўғрисини айтсам мухлисларга ўзимни жуда кўп қарздордек ҳис қиламан. Мендан уларнинг кўп гол талаб қилишларига ҳақлари бор. Ахир мен ҳужумчиман. Ўтган йили мавсум бошидан омадим чопмади, бошим жароҳатдан чиқмай қолди. Кетма-кет жароҳат олдим. Оқибатда ўйин амалиётим камайиб кетди. Бу, албатта, ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмади. Ўйин амалиётим жуда пасайиб кетди. Ҳозир эса, худога шукурки, соппа - соғман. Шунинг учун, жамоамиз билан биргаликдаги умумий машғулотлардан ташқари қўшимча шуғулланаяпман. Мендан мухлислар нимани кутаётганини жуда яхши ҳис қиламан. Шу сабабли ҳозирги ҳамма ҳаракатларим менга бўлган мухлислар ишончини оқлашга қаратилган. Бу менинг қўлимдан келади, бунга менда тўлиқ ишонч бор. Ўйинчида ўзига бўлган ишонч кўп нарсани англатади. Яқин вақтлар ичида тўпурарлигимни қайта тиклайман, деган умиддаман. Шунинг учун ҳозир тинмай ўз устимда ишлаяпман.

- Мана 2 йилдирки, сен Ўзбекистонда яшаяпсан, юртимиз сенда қандай таасурот қолдирди?

- Ишонасизми, мен бу ерда ўзимни легионер деб, яъни очиқроғи четдан келган деб ҳисобламайман. Сизнинг энг катта ютуғингиз ва бойлигингиз бу – юртингизнинг тинчлиги. Бу ер менинг худди ўз ватанимдек, бунга асослар жуда кўп. Бу ернинг инсонлари жуда очиқкўнгил, хушмуомола ва меҳмондўст   экан. Тўғри, Қарши шаҳрида бироз зерикарли. Лекин мен сайёҳ эмасман, мен бу ерга футбол ўйнагани келганман. Шартномамга асосан ўз жамоамга фойдам тегиши керак.

- Сени маҳаллий футбол ишқибозлари уйларига меҳмонга таклиф қилишадими?

- Биласизми, мен юқорида бу ерни одамлари меҳмондўст деб айтдим. Бунақа таклиф жуда кўп бўлади, лекин афсуски, бу таклифларни қабул қилолмаймиз. Чунки, клубимиз базасидаги иш режими ва юқорида айтганимдек ўзим қўшимча шуғуланаяпман, шунга вақтим жуда ҳам кам. Мен Қаршида бир қанча тўйларга боришга улгурдим, сизларда тўйлар жуда катта бўлар экан ва меҳмонлар жуда кўп таклиф этилар экан. Бунга ўтган йили Шерзод(Шерзод Аъзамов)нинг никоҳ тўйига бориб амин бўлдим. Қани энди, шу таклифларни қаноатлантирсак. Афсуски, аксарият вақтларда бунинг  иложи йўқ. Умид қиламанки, буни мухлисларимиз тўғри тушунишади.


- Клубда ким билан яқинроқ ва дўстона муносабатдасан?

- Мен клуб базасида Боян Малишич билан бир хонада яшайман. Бу дегани бошқалар билан яқин эмасман дегани эмас. Бизда жамоа аъзолари бир-бирлари билан жуда аҳил ва иноқ. Шуни алоҳида таъкидлаган бўлар эдим, биз бир оила аъзоларидекмиз. Бу жамоа учун ҳам жуда муҳимдир.

- Рўзиқул Бердиев ҳақида қандай фикрдасан?

- Мен Рўзиқул Бердиевни тренер-максималист деб атаган бўлар эдим. Ишонинг бу ёқимли ҳолат. Қачонки, мураббий ўз олдига юқори мақсадларни қўйса, бу ўйинчилар учун ҳам жуда мароқли ҳисобланади. Ахир мақсадга қараб режа тузилади-ку. Рўзиқул Бердиев ёш бўлишига қарамасдан анча тажриба тўплаганлиги кўриниб туради, у ҳақидаги тажрибасиз деган иборани инкор қилган бўлар эдим. Тўғри, баъзан футболда номи машҳур мураббий қўл остида ҳаракат қилаётган жамоа ҳам ютқазади. Яъни, машҳур мураббий учун футболда доимо ғалаба қилиш кафолатланмаган. Рўзиқул Бердиев мустақил равишда мураббийликни бу йил бошлади. Шунинг учун у тўғрида хулоса қилишга шошилманг. Ишончим комилки, у ўзининг яхши мураббий эканлигини, албатта исботлайди. Бунга мен ҳеч шубҳа қилмайман. Рўзиқул Бердиев жуда талабчан мураббий. Жамоа ўйинчиларининг салоҳиятини ҳам, имкониятини ҳам у жуда яхши билади, лекин биз у билан баъзан худди яқин ўртоқлардекмиз. У жуда меҳрибон инсон, ҳар биримиз унинг кўрсатмаларини бажаришга ҳаракат қиламиз.

- Сен футболдан ташқари нималар билан машғул бўласан ва ўз хоббинг ҳақида сўзлаб берсанг?

- Менинг хоббим ҳам, машғулотим ҳам, суҳбатим ҳам, фикру-хаёлим ҳам фақат футбол. Ҳаёт эканман, фақат футбол дейман. Ҳаётимни бошқача тасаввур қилаолмайман.

- Ўзбекистон чемпионатида бу йил қайси жамоани фаворит деб ҳисоблайсан?

- Албатта “Насаф”ни. Чемпионликни қўлга киритиш - бу бизнинг олий мақсадимиз. Бу унвон учун бу йил астойдил курашамиз ва шунингдек барча ҳаракатларимиз ана шу мақсадга эришишга қаратилган.

-“Насаф”нинг мухлислари ҳақида қандай фикрдасан?

- Мухлисларни жамоамизнинг 12-ўйинчиси деб ҳисоблайман. Тасаввур қилиб кўринг, жамоа битта ўйинчиси кам бўлиб ўйнаса нима бўлади? “Насаф”нинг ишқибозлари ҳақида ҳам худди шу фикрдаман. Улар бизнинг мададкоримиз. Улар қанча бизга далда бўлишса, яъни стадионни тўлдириб ўтиришса, бизда шунча яхши ўйнашга иштиёқ пайдо бўлади. Бу гапни кўп эшитгансиз, лекин мен ҳам такрор айтаман, ҳар бир ўйинчи учун мухлис меҳрини қозониш жуда муҳим. Шу ўринда мухлислар мени “Бошкогол” деб аташибдими? Мендан кўп гол уришни сўрашаяптими? Ишонинг мақсадимиз бир хил! Менинг ҳозирги барча интилишларим, ҳамма ҳаракатларим ўйинда кўпроқ гол уришга қаратилган. Қарорим битта-бунга бор кучимни сарфлайман.

Агар эсласангиз, Иван “Андижон” билан бўлган ўйинда бу йилги чемпионатимиздаги илк голини киритди ва унинг бундан қандай хурсанд бўлганлигини ҳаммамиз гувоҳи бўлдик. Умид қиламизки, Иванда бундай қувончли ҳолатлар жуда кўп бўлади. Суҳбатимиз давомида у “бу йил кўп гол уришим керак” иборасини жуда кўп ишлатди. Ҳар бир инсон ўз олдига қўйган мақсади учун бор имкониятини ишга солади. Кўриниб турибдики, Иванда ҳаракат жуда катта. Биз ҳам ўз ўрнида Иванга ушбу мақсадларига тезроқ эришиб, мухлислар олдида юзи ёруғ бўлишини тилаб қоламиз ҳамда барча футбол ишқибозлари номидан унга мароқли суҳбати учун ташаккур изҳор этамиз.

Ушбу суҳбатни уюштиришда яқиндан ёрдам берган “Насаф” ПФК матбуот хизматига ҳам сайтимиз номидан ташаккур билдирамиз.

Ренат ЭРНАЗАРОВ суҳбатлашди.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 20:03, 25.04.2012.
Ўқилди: 7561 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.