Англия Премьер-Лигаси вакилларидан бири "Болтон" аъзоси Гретар Стейнссон футбол тарихидаги энг узун шартномага имзо чекди. Айтсам ҳайрон қоласиз. Нақ 18 002 йил.
Клуб аслида исландиялик футболчи билан шартномани икки йилга узайтирмоқчи эди. Буни қарангки, котиба қизнинг шартнома қоғозини тўлдираётганда хаёли қаерда бўлган билмадим-у, 2012 деган рақамни 20014 деб ёзиб юборибди. Шу тариқа Гретар ҳам худди оқ қоғозга имзо қўяётгандек шартномани ўқиб ўтирмасдан 20014 йилгача шу ерда қолишга розилигини билдирибди. Хато маълум бўлганидан сўнг исландиялик футболчи "Клуб билан шартномани узайтирганимдан хурсандман. Аслида мен шартномани бунчалик узайтиришларини кутмагандим. Шартнома тугаганида 18 032 ёшда бўларканман. Футболни тўхтатиш учун яхши ёш" деб аския ҳам қилди. Ҳамма кулиб юборибди.