Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Роналду яна бир ажойиб рекорд қаршисида турибди

Баҳо:
+ | -

Криштиану Роналду ва Португалия терма жамоаси 2022 йилги жаҳон чемпионатига чиқиш арафасида турибди. Жамоа айни дам Шимолий Македония билан баҳс олиб бормоқда ва уларга бу баҳсда ғалаба зарур. Қатардаги турнир катта эҳтимол билан Криштиану учун сўнгги жаҳон чемпионати бўлади.

Форвард 2016 йилда терма жамоадаги фаолиятини якунлаши ҳақида гапириб ўтган эди: «Мен таътилларимни тез-тез Қатар ва Дубайда ўтказиб тураман. Мен бундан хурсандман, чунки бу чемпионат менинг сўнгги халқаро турнирим бўлади. У ерда боримни бераман. 2022 йилги Жаҳон чемпионати - бу шахсий статистикаларимни яхшилаб олиш учун ажойиб имконият», - дейди Роналду. Умуман, Криштиану жаҳон чемпионати баҳсларида жами 7 та гол уришга муваффақ бўлган.

Роналду ЖЧдаги илк голини 2006 йилда - гуруҳ босқичида Эронга қарши ўйинда урган: 80-дақиқада Криштиану пенальтидан аниқ зарба берди. Ўшанда португаллар ярим финалга қадар етиб боришди ва у ерда Францияга (3-ўрин учун ўйинда эса Германияга) мағлуб бўлишди.

Роналду Жанубий Африкадаги турнирга суперюлдуз мақомида етиб келди, бироқ битта гол билан мусобақани тарк этди холос. Роналду жамоасига КХДРни мағлуб этишда катта ёрдам берган. Гол эса бироз кулгили киритилганини ҳам қайд этиш жоиз. 1/8 финалда Португалия испанларга мағлуб бўлган (0:1).

 

Бразилияда португаллар бундан ҳам ёмонроқ ўйин кўрсатди. Германия, Гана ва АҚШ билан бир гуруҳга тушган жамоа якунда учинчи ўринга эга чиққан. Ўшанда Португалия ва АҚШнинг очколари тенг бўлиб қолган, аммо тўплар фарқи эвазига америкаликлар плей-оффга йўл олган. (Португалиянинг Германиядан 0:4 ҳисобидаги мағлубияти кўпчиликнинг ёдида). Криштиану мусобақада Ганага қарши ўйинда ғалаба тўпини киритган.

Криштиану ЖЧ-2018да энг ёрқин ўйинларини ўтказган. Россияда Роналду бир турнир давомида тўртта гол урган. Испаниядек жамоага қарши хет-трик қайд этган. Шунингдек, Марокаш билан учрашувда ғалаба голини киритган. Натижада Португалия плей-оффга йўл олди ва у ерда Уругвайга тўқнаш келди, бироқ Роналду ва унинг шериклари яна мағлубият аламини татиб кўрди - 1:2.

Шу пайтгача Клозе (2002, 2006, 2010, 2014), Пеле (1958, 1962, 1966, 1970) ҳамда Уве Зеелер (1958, 1962, 1966, 1970) кетма-кет 4 та мундиалда ўз номларига гол ёздириб қўйишган холос. Агар  Криштиану Қатардаги турнирда қатнаша олса ва гол уришга эришса, бу борадаги мусобақалари сони бештага етади ва мутлақ етакчига айланиб олади. Бу ҳам албатта унга терма жамоадаги фаолиятини юқори нотада якунлаш учун ажойиб мотивация бўлса ажаб эмас.

Киритилди: 01:13, 30.03.2022.
Ўқилди: 7594 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.