Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Мурод Тўйчибоев: «Сурхон»га ўтиб, адашдим...»

Баҳо:
+ | -

Мавсум-2021ни Грузия чемпионати иштирокиси «Торпедо» (Кутаиси)да бошлаб, кейинчалик «Сурхон» сафига қўшилган ҳимоячи Мурод Тўйчибоев бу йил яна хорижда ўйнашни ихтиёр этди. Аниқроқ айтсак, Қирғизистон чемпионатига йўл олган футболчи «Алай» билан шартнома тузди. Хўш, Тўйчибоев нимага айнан қўшни мамлакат жамоасига кетди?

- Мурод, «Алай» билан янги мавсумга тайёргарлик жараёни қандай кечди?

- Барчаси аъло даражада. Клуб раҳбарияти ўқув-машғулотлар йиғинини кўнгилдагидек ташкиллаштирди. Хусусан, юртимизда бўлиб, бир қатор кучли жамоалар билан назорат ўйинлари ўтказдик. Мисол учун, Наманганда «Навбаҳор»га қарши майдонга тушдик. Хуллас, тайёргарлик жараёни зўр ўтди.

- Айтингчи, янги клубингиз олдига қандай вазифалар қўйилган?

- «Алай» - Қирғизистон чемпионатидаги кучли жамоалардан бири. Шунга мувофиқ, вазифалар анча жиддий - мамлакат чемпионати ва кубогида ғалаба қозонишимиз керак. Ички аренада «Дордой» билан кескин рақобат бор. Асосийси, «Алай» ОФК кубоги йўлланмасини қўлга киритиши шарт.

- Қизиқ, ўзи «Алай» варианти қандай юзага келди?

- Албатта, агентлар воситачилигида. Аслида бир қатор клублардан аниқ таклифлар олдим. Шу орада агентлар «Алай»дан жиддий қизиқиш борлиги, жамоа бош мураббийининг шахсан ўзи мени ўз жамоасида кўришни истаётганини маълум қилишди. Барчасини тарозига солиб кўргач, оилам билан маслаҳатлашиб, ижобий жавоб бердим. Хусусан, «Алай»нинг ўз олдига катта мақсадлар қўйгани қизиқтириб қўйди.

- Жамоада сиздан бошқа легионерлар ҳам борми?

- Ҳа, жамоа хорижлик 4 нафар футболчи билан шартнома тузган. Улардан иккиси Ганадан, яна ўзимиздан дарвозабон ҳам бор. Шароитлар яхши - бизга алоҳида кватира берилди. Ҳозир оилам ҳам ёнимда. 

- Эшитишимизча, қишда Грузия ва Таиланд клубларидан ҳам таклифлар олгансиз. Нима, улар моддий томондан яхшироқ эмасмиди?

- Ҳа, Грузия, Таиланд ва Ҳиндистон жамоа­ларига чорлашди. Таклиф этилган шартномалар молиявий жиҳатдан чакки эмасди. Айниқса, Таиланд ва Ҳиндистон клублариники. Бироқ айрим сабаблар туфайли келишув амалга ошмади. Натижада «Алай» таклифини қабул қилдим. Қолаверса, Ош шаҳрининг уйимга нисбатан яқин эканлиги ҳам маъқул келди.

- «Сурхон»да қисқа муддат ўйнадингиз. Нима ўхшамади?

- Тўғриси, Термиздаги фаолиятимдан умуман қониқмадим. Чунончи, жароҳат туфайли анча вақт четда қолдим. Бундан ташқари, жамоа сафига катта ваъдаларга ишониб, яхши ният билан қўшилгандим. Бироқ амалда фаолиятимдаги энг ёмон мавсумлардан бирини ўтказдим. Ваҳоланки, Грузия чемпионатида ҳаммаси бинойидек кечаётганди.

- Демак, «Сурхон» сафини тўлдирганингиздан афсусланасиз...

- Яширмайман, бу - фаолиятимдаги энг катта хато қарорлардан бири.

- Олдин ҳам миллий чемпионатимизда ўйнагандингиз. Кейин хорижда тўп суриб қайтдингиз. Айтингчи, бу орада Суперлига нечоғли ўзгарибди?

- Ўзбекистон чемпионатига 3 йиллик танаффусдан сўнг қайтдим, жароҳатланганимга қарамай, оз-моз ўйнадим. Бироқ катта ўзгаришни сезганим йўқ. Миллий жамоамизнинг ЖЧ саралаши якуний босқичига ҳам чиқолмагани сабаби шудир балки...

ИЗЗАТБЕК суҳбатлашди

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:00, 31.03.2022.
Ўқилди: 1782 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6537]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2553]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2458]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2122]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2092]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1993]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1920]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [1917]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [1723]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1659]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик