Португалиялик ярим ҳимоячи Бруно Фернандеш «қизил иблислар» билан шартномасини узайтирганидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Манчестер Юнайтед»га қўшилганимдан бери клуб ва ажойиб мухлислар билан ўзгача муносабатда бўлдим. Мен бу жамоани томоша қилиб, бир кун келиб шу ерда ўйнашни орзу қилиб катта бўлганман. Бу орзу ҳақиқат ва шарафга айланди. Икки йил ўтган бўлса ҳам, «Олд Траффорд»да майдонга тушиш, мухлислар мен ҳақимда қўшиқ куйлашини эшитиш ва «Стрэтфорд Энд» олдида гол уриш жуда ҳам ёқимли. Ушбу либосни кийиб, ажойиб клубимиз учун курашиш ҳақиқий шарафдир.
Мен кўпроқ ютуқларга эришмоқчиман. Мен жамоа ва ходимларнинг қолган қисмида ҳам шундай режа борлигини биламан. Биз ҳамма нарсадан ҳам кўпроқ мухлисларга муносиб муваффақиятларни тақдим этишни хоҳлаймиз. Сўнгги йилларда бизда ажойиб дамлар бўлди, лекин энг яхшиси ҳали олдинда" - деди Бруну клуб расмий сайтига.