Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Сарри раҳбариятдан трансфер бозорида фаол бўлишни талаб қилмоқда

Баҳо:
+ | -

Римнинг «Лацио» клуби бош мураббийи Маурицио Сарри куни кеча клуб раҳбарияти билан учрашди ва унда ёзги мавсум оралиғида унга керакли трансферларни кафолатлашни талаб қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мураббий ва раҳбарият ўртасида январдаги муваффақиятсиз трансфер кампанияси туфайли можаро келиб чиққанди.

Calciomercato нашри хабарига кўра, «Лацио» раҳбарияти клубнинг сўнгги ўйинларда кўрсатаётган натижаларидан норози. Бу, айниқса, «Лацио»нинг яқинда Рим дербисида «Рома»га йирик 0:3 ҳисобида имкониятни бой бергани билан боғлиқ.

Шу билан бирга, клуб Саррига 2025 йилгача мўлжалланган янги шартнома тақдим этишга тайёр, бироқ манбага кўра, мураббий ҳали уни имзолашга иштиёқи йўқ. Италиялик мураббий вазиятга баҳо бериш ва қарор қабул қилиш учун мавсум якунланишини кутмоқчи.

Киритилди: 16:13, 01.04.2022.
Ўқилди: 972 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [6315]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3534]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3190]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [2990]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [2944]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2153]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2144]

«Барселона» Ромерони сотиб олмоқчи, бироқ трансфернинг фақат битта кутилмаган шарти бор [1836]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1496]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1471]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик