Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

"Андижон" жамоасининг март ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди (фото)

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, мавсум бошидан буён “Андижон”нинг ҳар бир учрашувидан кейин мухлислар ўртасида ўйиннинг энг яхши футболчиси учун сўровнома ўтказиб келяпмиз. Биз ушбу анъанани доимий равишда амалга оширишга аҳд қилганмиз.

Шунингдек, овозлар йиғиндисидан келиб чиқиб, энг кўп овоз тўплаган футболчига ойнинг энг яхши ўйинчисига аталган махсус статуэткани таъсис этганмиз.

Шундай қилиб, ўтган ойдаги тўртта беллашувда мухлислар иштирокида ўтказилган сўровнома якунларига кўра, “Андижон” клубининг энг яхши футболчиси аниқланди.

Бу – дарвозабон Элдор Адҳамов! У 493 овозга эга бўлди. Жамоамиз “Ғиждувон”га қарши ўйини олдидан “Насаф” ўринбосарларига қарашли майдонда шуғулланди. Ушбу машғулотдан аввал “Андижон” клуби вице-президенти Жаҳонгир Нуриддинов томонидан совға ўз эгасига топширилди.

Умумий сўровномада Адҳамовдан кейин иккинчи ўрин Фарҳод Соҳибжоновга насиб қилди. У 475 овоз тўплади. Учинчи ўринда 351 овоз билан Муҳаммадкарим Тоиров. Шунингдек, кучли бешталикдан Аҳмаджон Анваров (184) ҳамда Шаҳбоз Эркинов (133) ҳам жой олишган.

Элдор Адҳамов “Март ойининг энг яхши футболчиси” совринини қўлга киритганидан кейин ўз фикрларини билдирди.

“Тўғриси, бунақа сўровнома бўлишини кутмагандик. Лекин ўйиндан олдин кайфият кўтарилди. Албатта, мухлисларнинг шунчалик эътибор қаратишганидан хурсанд бўлдим. Барибир асосийси, жамоамизнинг ғалабаси. Ҳар қандай шахсий совриндан кўра, “Андижон”нинг ютуғи устун. Эртагалик учрашувдан олдин кайфият кўтарилди. Худо хоҳласа, яхши кайфиятда ғалаба билан қайтамиз, деб умид қиламан. Лекин хурсандман, шунақанги ғоялар ўйлаб топаётганингларга. Бу ҳам мотивация беради”, - дейди энг яхши футболчимиз.

“Андижон” футболчиларининг март ойида тўплаган барча овозлари!

1. Элдор Адҳамов - 493
2. Фарҳод Соҳибжонов - 475
3. Муҳаммадкарим Тоиров - 351
4. Аҳмаджон Анваров - 184
5. Шаҳбоз Эркинов - 133
6. Абдураҳмон Комилов - 97
7. Владимир Бубанья - 88
8. Богдан Милич - 82
9. Илҳом Абдуғаниев - 81
10. Абдувоҳид Ғуломов - 59
11. Азамат Исроилов - 38
11. Горан Милочко - 38
13. Илҳом Алижонов - 29
13. Шерзод Эсонов - 29
15. Маликшох Расулов - 26
16. Аҳрор Иноятов - 15
17. Иброҳим Мухторов - 12
17. Илдар Маматказин - 12
17. Ислом Маматказин - 12

Шуни алоҳида айтиб ўтишни истардикки, ушбу соврин фақат ва фақат сиз азиз мухлисларнинг иштироки орқали аниқланмоқда. Шундай экан, бундан кейин ҳам расмий каналимиз орқали ҳар бир учрашувдан кейин ўтказилаётган сўровномада доимгидек фаол иштирок этишингизни сўраб қоламиз.

Манба: "Андижон" матбуот хизмати
Киритилди: 22:04, 01.04.2022.
Ўқилди: 1014 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.