«Лацио» марказий ҳимоячиси Франческо Ачербининг ҳозирги жамоасида қолиши даргумон.
Хабарларга кўра, 34 ёшли италиялик футболчи аллақачон агентидан унга янги клуб топишни сўраган.
Ачерби ҳали ҳам бир неча мавсумни юқори савияда ўйнай олишига ишонади. Олдинроқ матбуотда «Интер»нинг тажрибали ҳимоячига қизиқиш билдирилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Transfermarkt томонидан 5 миллион еврога баҳоланган Франческо Ачерби жорий мавсумда Рим жамоаси сафида 28 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди.