"Барселона" форварди Люк де Йонг коронавирусга чалинди. Бу ҳақда клуб расмий Twitter саҳифаси хабар берди.
Манбага кўра, футболчининг соғлиғи яхши, унда касаллик аломатлари йўқ. Нидерландиялик форвард Ла Лига протоколига мувофиқ изолацияга олинган.
Эслатиб ўтамиз, эртага каталонияликлар Ла Лига 30-туридан ўрин олган учрашувда "Севилья"ни қабул қилишади.