Спорт гимнастикаси бўйича Озарбайжоннинг Боку шаҳрида ўтказилган Жаҳон кубогининг сўнгги босқичи ҳамюртимиз Дилдора Орипова учун ҳам омадли якун топди.
У эркин дастурда 12,866 балл жамғарди ва бу натижа унга бронза медалини тақдим этди.
Олдинроқ афсонавий спортчимиз Оксана Чусовитина таяниб сакраш машқида олтин медал ҳамда Жаҳон кубогини қўлга киритган эди.